ТАҚДИР (араб. — олдиндан белгиланган ҳаёт йўли) , қисмат — инсон ҳаёти ва фаолиятини ҳамда оламдаги барча ҳодисаларни Аллоҳ иродасига боғлиқ деб ҳисобловчи диний тасаввур. Т. га ишониш барча динларда бор. Лекин уларнинг ҳар бирида ўзига хос хусусиятлар билан талқин этилади. Исломда расман эътироф этилган ақидалардан бири. Христианликда ва исломда Тақдир худонинг азалий илми ва қудрати тарзида изохланади.