ТАҚИР

ТАҚИР — 1) чўл ва чала чўл зоналарида лоитупрокдан таркиб топган ва вақгвақти билан сув босадиган гилли яланг пастликлар. Ёшнли мавсумда юзаси юпқа сув билан қопланиб, сув буғланиб кетгач, Тақир ёрилиб, ўсимлик ўсмайдиган қаткдлоққа айланади. Шундай шароитда вужудга келган тупрокларга тақир тупроқлар дейилади. Тақир майд. бир неча м2 дан 10—12 км2 гача бўлади; 2) чўллардаги ялангоч пастликларда туб жинси қумоклисоз тупроқдан иборат бўлган, автоморф шароитларда ривожланган тупроқ типи. Юзасининг полигонал ёрикли қобиқ (қаткдлоқ) билан қопланганлиги, қисман гумус борлиги (0,5% гача), шўрхоклиги (шўрланиши хлоридсульфатли ва сульфат хлоридли) Тақирнинг муҳим белгиларидир. Тақирда ўсимликлар деярли ўсмайди. Тупроқ профили қалинлиги 30—40 см дан ошмайди. Ўрта Осиё, Қозоғистон, Монголия, Ғарбий Осиё, Шим. Америкада тарқалган. Тақирни ўзлаштириш қиммат турадиган мелиорация тадбирлари билан боғлиқ.

Prev Article

ТАҚДИР

Next Article

ТАҚЛИД