ТАҚЛИД СЎЗЛАР — маъно ва шаклий хусусиятларига кўра, алоҳида гуруҳни ташкил қилувчи, кишилар, ҳайвонлар ва б. жонли, жонсиз нарсаларнинг товушини, ҳаракатҳолат образини тақлидан ифодаловчи сўзлар. Тақлид сўзларнинг баъзилари товушга тақлидни билдиради, баъзилари эса ҳаракатҳолат ва ҳодиса образига тақлидни кўрсатади. Шунга кўра Т. е. нинг 2 тури фарқланади: товушга тақлидни билдирадиган сўзлар; образ (тасвир)га тақлидни билдирадиган сўзлар. Товушга Тақлид сўзлар эшитиш билан, образга Тақлид сўзлар кўриш билан алоқадордир, яъни товушга Тақлид сўзлар ифодалаган товушни фақат эшитиш мумкин (қарсқурс, тақ, дукдук, ғийқ, миёв каби); образга Тақлид сўзлар ифодалаган ҳолат, ҳаракатни фақат кўриш мумкин (живирживир, липлип, ялтюлт, ҳангманг каби).