ТАҚЛИД

ТАҚЛИД (араб. — ўхшатиш, кўчириш, нусха олиш) — ижтимоий, маънавий ҳаётда, турмуш тарзида, касбҳунарда, бадиий ижодда ўзгаларга ўхшашга интилиш, эргашиш. Т. кўпинча санъат, бадиийэстетик соҳа билан боклиц. Эстетик Тақлид назариясини ишлаб чиқишга, унинг инсон тарбияси учун муҳим амалий аҳамиятга эгалиги ҳақидаги мулоҳазаларни тизимга солишга уринишлар борасида Сократ, Пифагор, Платон, айниқса, Аристотель қарашлари диққатга сазовор. Аристотель «Метафизика», «Поэтика» («Шеър санъати», «Риторика» («Нотиклик санъати»), «Физика» асарларида Тақлидга эстетик тамойил сифатида қаради, Тақлиднинг шаклланган назариясини яратди. Унинг фикрича, санъат моҳиятан Оламий ақлга, илоҳий ва табиий оламга бўлган Тақлиднинг маҳсулидир. Форобий ва Ибн Сино Аристотелнинг Тақлид назариясини шарҳлаб, уни юксак поғонага кўтарди. Форобий «Шеър санъати» рисоласида «шеър бирор нарсага Тақлид қилинган сўзлардан ташкил топиши керак», дейди. Ибн Сино «Фан ашшеър» асарининг иккинчи фаслини Тақлид назариясига бағишлаган.

Инсоният тарихида бутуи бир маданийэстетик даврлар Тақлид билан боғлиқ; мазкур даврлар жамиятлари тараққиётида Тақлид катта из қолдирган. Қад. Рим маданиятининг Юнонистон маданиятига тақлидан ривожланганлиги бунинг яққол мисолидир.

Психологияда Тақлид янги, намунавий нарсалар ва ҳодисалар ташқи кўринишига асосланган ҳолда уларни эгаллашга интилиш жараёни. У барча ёшдаги инсонларга хос хусусиятдир. Тақлиднинг ташқи ўхшашлигига қарамасдан, ҳар бир ёш давридаги Тақлид ўзига хос хусусиятларга эга. Илк болаликда одам Т. орқали катталар билан дастлабки алоқа, мулоқот ўрнатишга интилади. Мактабгача ёшда инсон фаолиятининг муҳим таркибларига киришга ҳаракат қилади. Болалар сюжетли, ролли ўйинлар ижро этишда ошкора вояга етганлар ҳаёти ва фаолиятига, хулқатворита кириб боради, воқелик, вазият моҳиятини акс эттира бошлайди. Ўсмирлик ёшида катталарга ёки тенгдошларига ўхшашликка интилиш орқали ўзи учун аҳамиятли шахс фазилати, хулқодобини ўзлаштиради. Ўспиринларда касбий фаолиятга Тақлид қилиш кучлироқ акс этади. Вояга етган одамлар ҳам Тақлид қилишга мойилдирлар. Улар юриштуришда, иш юритишда, иморат қуришда, кийинишда, спортда ва шу кабида Тақлид қилишга интиладилар.

Абдулла Шер, Эргаш Ғозиев.

Loading...