ТАҚРИБИЙ ҲИСОБЛАШЛАР

ТАҚРИБИЙ ҲИСОБЛАШЛАР — мат. нинг амалиёт учун муҳим бўлими. Дифференциал тенгламалар, математик анализ, алгебра, оптимал бошқарув каби соҳаларда масалаларни ечиш усулларини ишлаб чиқади. Асосий масалалари:

1) бирор аналитик ифода билан берилган функциянинг хусусий қийматларини аргументларининг берилган қийматларига қараб ҳисоблаш;

2) коэффициентлари сонлардан иборат бўлган алгебраик ва трансцендент тенгламалар ва шундай тенгламалар системасини ечишнинг Тақрибий ҳисоблашлар и;

3) функцияларни дифференциаллаш ва интеграллашнинг тақрибий ҳисоблари. Тақрибий ҳисоблашлар ёрдамида олинган натижа аниклигига, асосан, яхлитлаш хатоси ва қўлланилган усул хатоси таъсир этади. Бу хатоликларнинг ҳисоблаш жараёнидаги таъсирини кузатиб бориш учун абсолют хато ванисбий хато тушунчалари киритилган. Бирор миқдорнинг аниқ қиймати А билан унинг тақрибий қиймати а орасидаги Аа қғ А — ағ фарқнинг абсолют қиймати а сонининг абсолют хатоси, За қ тқу нисбат эса а сонининг ни с б и й хатоси дейилади. Кўпинча, нисбий хато фоизларда ифодаланади. Тақрибий ҳисоблашларда турли математик жадваллар ва замонавий ҳисоблаш техникалари муҳим воситадир.

Loading...