ТАҚРИЗ

ТАҚРИЗ (араб. — ижобий баҳо) — адабий танқид жанри; янги бадиий, илмий ёки илмийоммабоп асар тахлили. Тақризда асарнинг библиографик тавсифи, шунингдек, мазмуни, унда кўтарилган муаммолар, асарнинг ғоявийбадиий хусусиятлари, муаллиф ижоцида, адабиётда тутган ўрни хақида маълумот бўлади; асарга баҳо берилади, унинг асосий фазилатлари ва нуқсонлари қайд қилинади. Тақриз асосан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланади, уларни янги асарлардан огоҳ қилади, зарурини танлаб олишга кўмаклашади. Ички Тақриз ҳам бўлади. Mac, нашриётга келган бадиий, танқидий ва илмийоммабоп асар ички Тақризга берилади, бирок, бу Тақриз матбуотда эълон қилинмайди.

Рус танқидчилиги тарихида Тақризнинг ривожида В. Г. Белинскийнинг роли катта. У Т. ни ҳақиқий санъат даражасига кўтарди. Тақриз бадиий асар ҳақида шунчаки маълумот берувчи жанр даражасидан адабий ҳаётнинг муҳим масалаларини кўтарувчи, китобхонни ҳаёт ва адабиёт ҳақида ўйлашга ўргатувчи, унинг эстетик дидини тарбиялашга ёрдам берувчи жанрга айланади. Тақриз характерига кўра хилмахил бўлади. Mac, кенгайтирилган аннотация типидаги Тақризда асар ҳақида библиографик маълумот берилади. Танқидий ёки публицистик макета Тақриз ларида конкрет асар муносабати билан бирон муҳим масала ҳақида фикр юритилади. Эссе (адабий ўйлар) характеридаги Тақризда тақризчи ўз фикртуйғуларини, асарни ўқиш жараёнида ҳосил бўлган таассуротларини лирик тарзда ифодалайди. Ниҳоят, муаллиф ўз асарига ҳам Тақриз ёзиши мумкин (автотақриз). Бунда муаллифнинг асарга қарашлари баён қилинади ёки у бирон муносабат билан мунозарага киришади.

Ўзбек адабиётида Тақриз 20-а. бошларида вақтли матбуот билан тенг ривожлана бошлаган. Эндиликда Тақриз ўзбек адабий танқидчилигининг энг муҳим жанрларидан бўлиб қолди. Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Шайхзода, Ғафур Ғулом каби ёзувчилар, О. Ҳошимов, С. Ҳусайн, Олим Шарафиддинов, В. Зоҳидов, И. Султонов, Ҳ. Ёқубов, М. Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, У. Норматов, Н. Худойберганов, И. Ҳаққулов ва б. олимлар ўзбек адабий ҳаётида чуқур из қолдирган Тақризлар яратдилар.

Озод Шарафиддинов.

Loading...