ТАҚСИМ

ТАҚСИМ, раппорт — наққошликда нақшнинг маълум тартибда такрорланувчи бўлаги. Ўрта Осиё нақшлари, жумладан, ўзбек миллий нақшлари, асосан, ана шундай такрорланувчи Тақсим лардан таркиб топади. Безатиладиган сатҳ Тақсим юзи деб аталади. Уста (наққош)лар Тақсим юзини қоғозга белгилаб, нақш мужассамотининг бир қисмини чизиб олади, чизма асосида нақшнинг ахтдсини тайёрлайди. Такрорланадиган Тақсим асосида безатилаётган юза тўлдириб чиқилади ва безатилади. Тақсим турлари: айланма Т. — дойра ёки гумбазга мўлжалланиб, нақш мужассамотининг 1/4, 1/6, 1/8… 1/12 ва ҳ. к. қисмини ташкил этади ва дойра бўйлаб ёнмаён такрорланади; тўғри Тақсим тўғри чизиқ бўйлаб такрорланади; чапу рост Т. ахтаси тўғри ва тескари алмашиниб такрорланади. Анъанавий наққошликда Тақсимнинг бу турлари, айниқса, ислимий ва гириҳ нақшларда кенг қўлланилади.

Loading...