ТАҚСИМОТ

ТАҚСИМОТ — ижтимоий такрор ишлаб чиқариш. нинг муҳим бўғини, ишлаб чиқариш. ни айирбошлаш ва истеъмол билан боғловчи муносабатлар тизими; иқтисодий ресурелар, яратилган махсулот ва хизматларни, уларнинг қиймат шакли ҳисобланган даромадларни иқтисодиёт субъектлари ўртасида тақсимланишига хос бўлган иқтисодий муносабатлар.

Ҳар бир мамлакат ва жамиятда иқтисодий тизимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзига хос Тақсимот тизими бўлиб, унга тақсимлаш объекти (ресурелар, маҳсулот ва хизматлар), тақсимлаш субъекти — иштирокчилари, тақсимлаш қонунқоидалари, тақсимлашда иштирок этувчи воситачи интлар, тақсимотга оид крнунчилик, Тақсимот сиёсати киради.

Тақсимот ишлаб чиқариш ҳосиласи, бироқ у ишлаб чиқариш. га нисбатан пассив бўлмайди, аксинча унга фаол таъсир этади. Тарихан Тақсимотнинг 3 усули борлиги кузатилади. Анъанавий усул, унга хос белги — ресуреларнинг, яратилган маҳсулот ва хизматларнинг азаддан амал қилаётган урфодатларга биноан тақсимланишидир. Mac, Ўрта Осиёда ижарачи деҳқон — коранда олган ҳосил деҳқон билан ер эгаси ўртасида оғзаки келишувлар, мавжуд таомилларга кўра тақсимланган, деҳқон ўз улушидан ўлпон тўлаган, кафсан улашган ва ҳ. к. Бозор усули — бу усулда ресурслар бозордаги талаб ва таклифннт ҳолатига қараб тақсимланади, ресурслар талаб кам ердан талаб кўп жойга ўтади. Тақсимотнинг бозор усули устивор бўлсада, унинг нобозор усули ҳам қисман мавжуд бўлади, бунда хайриэҳсон қилинади, муҳтожларга ёрдам кўрсатилади. Режали усулга кура иктисодий ресурслар давлат идоралари томонидан юқоридан туриб, ягона давлат режасига биноан тақсимланади. Марказлаштирилган иқтисодиётда ресурслар, пул маблағлари, маҳсулотларни режали тақсимлаш макроиқтисодий ва микроиқтисодий даражаларда иктисодиётни бошқаришнинг энг муҳим қуроли ҳисобланади. Режали Тақсимот марказлашган, маъмурий Тақсимот бўлиб, ресурсларни, яратилган маҳсулот ва хизматларни, даромадларни эҳтиёжни ҳисобга олиб эркин тақсимланишига йўл бермайди. Бу табиатан бир текисда тақсимлаш бўлиб, иш натижаларини ҳисобга олмаганидан иктисодий ўсишга етарли стимул бермайди. Собиқ социалистик мамлакатларда (жумладан СССРда) 1917—1990 йиллар мобайнида амал қилган.

21-а. бошига келиб Тақсимотнинг бозор усули умуминсоний ва устивор усулга айланди. Бозор шароитида ресурсларни талабтаклиф қонунига кўра тақсимланиши муҳим бўлсада, даромадларга товар ва хизматлар айирбошланиши сабабли ишлаб чиқариш. натижаси бўлган даромадларни тақсимлаш ғоят катта аҳамиятга эга. Бозор тизимига хос тақсимот қонунига кўра даромадлар иктисодиёт иштирокчилари ўртасида улар ихтиёридаги ресурсларнинг миқдори, сифати ва ишлатилиш самарасига қараб тақсимланади. Бундай тақсимотга кўра иш кучи эгалари иш ҳақи ва турли мукофотлар олади, тадбиркорлар капитал соҳиби сифатида фойда кўради, пул эгалари фоиз, ер эгалари рента оладилар. Тақсимот дастлаб ишлаб чиқариш. фаолияти билан боғлиқ соҳаларда юз беради ва бу бирламчи Тақсимот ҳисобланади, унинг натижасида бозор Тақсимот усули ҳосил этган даромадлар ҳисобланадиган асосий даромадлар юзага келади, бу таркибан иш ҳақи, фойда, рента ва фоиздан, шунингдек, ижтимоий суғурта фондига бадаллар, билвосита соликлардан иборат. Бирламчи тақсимлашда давлат ҳам иштирок этади. Давлат иқтисодиёт иштирокчиси сифатида жамиятга бепул ижтимоий неъматлархизматлар етказиб бергани учун ва фуқаролик жамиятига хизмат қилувчи сиёсий институт бўлганидан даромадларнинг бир қисмини солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар шаклида бюджетга олади.

Иккиламчи ёки қайта тақс им лаш юз берганда асосий даромадлар уларнинг соҳиблари билан жамиятнинг бошқа аъзолари ўртасида тақсимланади (бевосита соликлар, дивидендлар, субсидиялар, ижтимоий тўловлар), натижада ҳосила даромадлар юзага келади. Қайта тақсимлаш молия ва кредит механизми орқали юз беради. Бунда давлат, фирма, хонадон, нодавлат ва ижтимоийсиёсий ташкилотлар молияси асосий роль ўйнайди. Улар турли молиявий ажратмалар ташкил этадилар. Давлат бюджетидан давлат пенсияси, субсидиялар, нафақа ва ёрдам пули ажратилиб, улар хонадонлар, фирмалар ва нодавлат ташкилотларга берилади ва ўша субъектлар томонидан қайта тақсимланади.

Аҳмаджон Ўлмасов, Рустам Ҳасанов.

Loading...