ТАҚЯТУЗИ, тақядўзи (араб, тақя — дўппи) — заргарлик буюми; хоразмлик аёлларнинг бош кийимига мустаҳкамланадиган тақинчоқ. Тақятузи, асосан айлана, шунингдек мурабба, 6, 8 қиррали шаклдор пластинадан тузилган, пластина атрофи гир айланасига металл, маржон ва қимматбаҳо тош мунчоқ ва япроқчалар билан якунланадиган узун металл занжирли шокилалар билан ўралган. Тақятузи юзаси босма, кандакори ва шабака усулида нақшлар билан, айримлари атрофи феруза кўзлар билан хршияланган йирик ва майда қимматбаҳо тошлар қадаб безатилади, марказида пар ўрнатиладиган найчаси ҳам бўлади. Тақятузи пластинаси атрофи 2 қатор феруза кўзлар ёки зиғираклар билан ҳошияланади. Тақятузи бош кийимини бутунлаи қоплаб беркитиб туради. Қизларнинг сепига кирган Тақятузи хоразм усталарининг юксак маҳоратини намойиш этади.