ТАРАНТО — Италиянинг жан. қисмидаги шаҳар. Таранто провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 201,3 минг киши (2001). Иони денгизининг Таранто қўлтиғи соҳилидаги порт (йилига 30 млн. т дан ортиқ юк ортибтуширилади). Таранто — йирик саноат марказларидан. Мамлакатда энг йирик тўлиқ циклли металлургия кти, машинасозлик, нефтни қайта ишлаш корхоналари, денгиз сувини чучитувчи зд, кокс кимёси зди, озиқовқат саноати корхоналари бор. Денгиздан балиқ овланади. 12—19-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. Ҳарбий денгиз базаси.