ТАРАҚҚИЁТ

ТАРАҚҚИЁТ — ривожланишннт оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига йўналган шакли, унинг юксалиши. Адабиётларда Тараққиётни кўпинча ривожланиш билан айнанлаштириб кўйишади, аслида у ривожланишнинг бир йўналишидир. Шунингдек, Тараққиётни айрим адабиётларда фақат жамиятдаги ривожланиш маъносида қўллашади, бу ҳам бир ёқлама ёндашувдир. Тараққиёт фалсафий адабиётларда прогрессив ривожланиш тарзида қўлланилади. Одатда ривожланишнинг 2 муҳим йўналиши бўлиб, бири Тараққиёт (прогрессив ривожланиш), иккинчиси инқироз (регрессив ривожланиш) дейилади. Тараққиётни факатгина жамиятга кўллашнинг хатоси шундаки, жамиятдан ташқаридаги системаларда ҳам юксалиш рўй беради. Мас., муайян тирик организмларнинг Тараққиёти, бемордаги касалликнинг Тараққиёти, кимёвий жараённинг Т. и ва бошқалар. Тараққиёт нисбийдир. Ривожланиш бир система учун Т., бошка система учун регресс бўлиши мумкин. Мас., касалликнинг ривожланиши, касалликни вужудга келтирувчи вируслар учун Т. бўлса, бемор организми учун инқироз (регресс)дир. Ҳар қандай система ўзининг ривожланиши мобайнида Т. ни ҳам, инқирозни ҳам бошидан кечиради. Системанинг равнақ топиши Т. ни англатса, унинг емирилиши эса инқирозни англатади. Тараққиёт жонсиз, анорганик табиатга хам, жонли, органик табиатга ҳам, жамиятга, инсон тафаккурига, руҳиятига ҳам хос бўлган табиий ва зарурий жараёндир. Тараққиёт микромакромегадунёда ҳам содир бўлади. Тараққиёт туфайли оламда мукаммаллашиш, юксалиш рўй беради, у вужудга келиш, мураккаблашиш, улғайиш, янгиланиш, тикланиш, система ясалиш жараёнлари тарзида амалга ошади. Тараққиёт яхлит жараёндир. Бахтиёр Тўраев.

Prev Article

ТАРАНТУЛЛАР

Next Article

ТАРАҚҚИЙ