ТАРАСКЛАР

ТАРАСКЛАР (ўзларини пурепеча деб аташади) — Мексикадаги индейс халқларидан бири. Умумий сони тахм. 45 минг киши. Тарасклар тили индейс тиллари орасида алоҳида ажралиб туради. Ҳозирда Тарасклар икки тилда (тараск ва испан) сўзлашади. Испанлар босқини бошланган даврда (16-а. боши) Тараскларнинг мустақил давлати (пойтахти — Цинцунцан ш.) мавжуд бўлган. Тарасклар ўзларининг этник ҳудудлари ва ўзига хос маданиятларини саклаб крлганлар. Диндорлари — католиклар, анъанавий эътиқодлар ҳам сакланган. Асосий машғулоти — деҳқончилик (жўхори, сабзавот, мевалар), кўллар атрофида яшовчилари балиқ овлаш билан шуғулланади.

Prev Article

ТАРАН

Next Article

ТАРАҚҚИЁТ