ТАРҒИЛ — наққошликда пардоз тури; нақш мужассамотидаги гул ва барглар (ундаги соя, гул уруғи ва чанглар) ни рангли чизиклар ёрдамида тасвирлаш. Тарғил гул ва барглар рангидан ҳамиша тўқ ранглар билан ишланади. Тарғил ишланган нақш мужассамотининг бадиийлиги, жозибаси ошади, ўзига хос кўринишга эга бўлади. Тарғил билан пардозлаш ўзбек миллий наққошлигида ўзига хослиги ва ранглари билан ажралиб туради.