ТАРҒИТОЙ

ТАРҒИТОЙ — скифларнинг афсонавий бобокалони. Геродотнинг ёзишига кўра, скифлар мамлакати қадимда кимсасиз бўлиб, дастлабки инсон Тарғитой бўлган. Ривоятларга кўра, Тарғитойнинг отаси юнонларнинг бош худоси Зевс, онаси Борисфен (Днепр) дарёси маъбудаси бўлган. Бу ривоятга Геродотнинг ўзи ҳам шубҳа билан ёндашган. Тарғитойнинг 3 ўғли: Липоқсой, Арпоқсой ва Қолоқсой бор эди. Уларнинг подшоҳлиги даврида скифлар ерига осмондан олтин буюмлар: омоч, бўйинтуруқ, ойболта ва қадаҳ тушган. Бу буюмларни дастлаб катта ўғли кўрган. У бориб буюмларни кўтариш учун энгашганда олтин буюмлар аланга олган. Шундан сўнг катта ўғил чекиниб, ўртанча ўғил яқинлашган. Олтин буюмларни яна аланга чулғаб олган ва унинг иссиқ тафти икки акаукани тисарилишга мажбур этган. Шунда 3кенжа ўғил яқинлашган, аланга ўчиб қолган ва у олтин буюмларни ўз уйига олиб кирган. Шунинг учун акалари подшоликни унга беришга рози булишган. Тарғитой исми урта аерларда Дашти Қипчоқ аҳолиси уртасида Тарғутой, Тарқутой, шаклида хам кенг тарқалган («Шажарайи турк»).