ТАРИФ

ТАРИФ (араб. — тушунтириш, аниқлаш) — корхоналар, ташкилотлар, аҳолига кўрсатиладиган турли ишлаб чиқариш. ва ноишлаб чиқариш йўналишидаги хизматлар учун тўланадиган ҳақ; тўлов ставкалари тизими. Транспорт, алоқа, коммунал хизмати, божхона Т. лари кенг тарқалган ва улар монопол нарх кўринишлари ҳисобланади.