ТАРИХИЙ ГЕОЛОГИЯ

ТАРИХИЙ ГЕОЛОГИЯ — геологиянинг Ер пусти ва Ернинг геологик тарихи ва ривожланиш крнуниятларини бутунлигича ўрганувчи соҳаси. Тарихий геология геологик фанлар: стратиграфия, палеонтология, литология, петрология, геокимё, тектоника, геофизика ва регионал геол. нинг хулосаларига таянади. Тарихий геологиянинг асосий вазифалари — Ер пусти шаклланишининг асосий босқичларини ўрганиш, тоғ жинслари ғосил бўлишининг кетма-кетлигини белгилаш, тирик организм дунёси ривожланиш босқичларини ўрганиш, эндоген ва экзоген жараёнлар вақтида пайдо бўладиган қонуниятларни аниқлашдан иборат. Тарихий геология фойдали қазилмаларни ҳосил бўлиш шароитларини ва уларни вақтвақти билан ўзгаришларини ўрганиб, булар орқали баъзи фойдали қазилмаларни қидириш ва башоратлаш учун материал тайёрлаб беради. Тарихий геология Ер пусти структурасининг шаклланиш тарихи (тарихий геотектоника)ни ҳам ўрганади, бунда Ер пўстининг ҳаракатлари ва тектоник деформациялари Ерда бўладиган ўзгаришларнинг муҳим омиллари ҳисобланади. Тарихий геология чуқур магматизм, вулканизм ва метаморфизмнинг ривожланиши Ер пўстининг деформацияси билан қонунан боғланганлиги масалаларида генетик петрографияга яқиндан ёндашади. Тарихий геологияда бошқа бўлимлардан илгари стратиграфия бўлими тузилиб, 19-а. нинг бошларида алоҳида мустақил фан бўлиб шаклланган. 19-а. нинг 2ярмида Ч. Дарвин, Ч. Лайель тадқиқотлари натижасида геол. га эволюцион таълимот кириб келди. Тарихий геологиянинг фан сохаси бўлиб шаклланиши шу даврга тўғри келади. Геологик жараёнларнинг асосий ривожланиш крнуниятлари (геосинклиналь ва платформаларнинг вужудга келиши ва ўзгариши, материкларнинг шаклланиши, Ер тарихида магматизм характерининг ўзгариши ва б.) Т. г. да ёритилган, Ер пусти ва планетанинг тўлиқ ривожланишида умумий йўналиш белгиланган. Тарихий геология ривожланишига Ж. Кювье, У. Смит, швейцариялик геолог А. Гресли ҳамда рус олимлари А. П. Карпинский, В. О. Ковалевский, Н. М. Страхов ва б. салмокли ҳисса қўшдилар. Бу соҳада Ҳ. М. Абдуллаевнинг руда минтақалари ҳақидаги назариялари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Loading...