ТАРЖЕ

ТАРЖЕ, таржиъ (араб. — қайтариш, такрорлаш, нақарот) — Шашмақом чолғу бўлими таркибидаги асосий қисмлардан бири. У Рост мақомидан ташқари барча мақомларда мавжуд бўлиб, туркумда иккинчи ўринни эгаллайди. Таржелар маком номлари билан қўшилиб, Таржеи Бузрук, Таржеи Наво, Таржеи Дугох., Таржеи Сегоҳ, Таржеи Ирок, деб юритилади. Буларнинг аксарияти тасниф қисмига хос, Ироқда эса каттароқ 5 такт ҳажмидаги дойра усули жўрлигида келади. Таржелар шакли «хона» ва «бозгўй» куй тузилмаларининг алмашинуви натижасида гавдаланади. Парда тузилиши ва куй мавзуи бўйича Таржелар бир биридан фарқ қилиб ҳар бир мақомнинг таянч поғоналари заминида юзага келган оҳанглардан ҳосил бўлади. Уларнинг куй ривожи жараёнида пешрав услуби етакчилик қилади. Таржелар таснифларга кўра бироз тезроқ, ҳаракатчан суръатда бўлиб, якка ёки чолғу жўрнавозлиги тарзида ижро этилади.

Ад.: Ражабов И. Мақомлар масаласига дойр, Тарже, 1963.

Next Article

ТАРЖИМА