ТАРЖИМА — бир тилдаги матнни бошқа тилда қайта яратиҳцан иборат адабий ижод тури. Таржима миллатлараро мулоқотнинг энг муҳим кўриниши. Аслият ва қайта тикланган матн хусусиятига қараб бадиий Таржима, илмий Таржима ва б. турларга ажратилади. Асл нусхани акс эттириш тарзига кўра тафсир, табдил, шарҳ каби кўринишларга ҳам эга бўлиши мумкин. Таржима кдд. даврларда, турли қабилага мансуб кишилар орасидаги ўзаро алоқа, мулоқот эҳтиёжи туфайли юзага келган. Тилмочлик деб аталадиган бу оғзаки тури ҳозирда ҳам сакданган.
Замонлар оша Таржимага бўлган талаблар янгилана боради. Аммо унинг ижодий характери, қайта яратиш санъати эканлиги ўзгармайди. Таржиманинг кўлами ва тараққиёти ҳар бир халқнинг маърифий даражасига боғлиқ ва, ўз навбатида, у миллатнинг ижтимоий тафаккурига самарали таъсир этади. «Таржима» термини бир тилдан иккинчи тилга ўгириш жараёнини, шунингдек, тайёр таржима асарини англатади.
Бадиий Таржиманинг асосий хусусияти тилнинг бадиий вазифасидан келиб чиқади. Тил бадиий асарда эстетик ҳодиса, санъат фактига айланади. Адабий асар тили — алохида «бадиий воқелик» унсуридир. Таржимада ана шу образлиифодавий тилдаги бадиий маънони бошқа тилнинг образли ифодавий заминига ўтказиш, образни образ билан қайта ифодалаш жараёни юз беради. Шунинг учун таржимон асардаги воқеаларнинг бадиий тафаккур жараенини янгидан идрок этади. Замонавий Таржима талабларига асосан таржимон аслиятнинг санъат асари сифатида шакл ва мазмун бирлигини кайта яратиши, миллий ва индивидуал хусусиятларини саклаши лозим. Таржимон она тилининг ривожланиш даражаси, Таржима чилик анъаналари, тажрибаларига суянади, турли хил тафовутларнинг мавжудлигини ҳисобга олади. Таржимоннинг ижодий қобилияти ва билими унинг имкониятларини кенгайтиради. Таржима жараёнида таржимон қаммавақт ўз она тилида фикрлайди, она тили унга таҳлил қуроли, синов мезони бўлиб хизмат қилади. Mac, Низомийнинг «Хисрав ва Ширин» достонини ўгирган Қутб («… Низомий болидан ҳолво пишурдим») Т. нусха кўчириш каби бир иш бўлмай, ижодий жараён эканини, таржимон эса болдан ҳолва пиширувчи моҳир ёзувчи бўлиши кераклигини айтади. Турли даврларда муайян ҳудуддаги адабий муҳит, айниқса, махсус таржима мактабларининг юзага келганлигининг ўзиёқ унинг шаклланган тамойиллари, анъаналари бўлганлигини кўрсатади.
Ҳоз, даврда ҳар бир тараққий этган халқ жаҳондаги юзлаб халкдар тилидан ўз она тилига илмфан ва маданиятнинг ўнлаб соҳаларига оид материалларни (лирик шеърлар, хабарлар, технология адабиёти ва б.) таржима қилади.
Таржима нусха кўчириш эмас; таржимоннинг эстетик эҳтиёжи унинг ихтиёридан ташқари, Таржимада из қолдиради. Ёзувчи ҳаёт воқеаларидан олган мушоҳадаларини тилда бадиий ифодаласа, таржимон аслият матнини янги тил воситасида қайта гавдалантиради. Бунинг учун у асарда тилга олинган воқеликнинг муаллиф даражасида пухта билиши керак. Ҳар бир халқ адабиётининг ривожланишида Таржима чиликнинг таъсири катта бўлади, зеро Таржима тарихи адабиёт тарихи билан тенгдош. Ўзбек адабиётида ҳам Таржима чилик қадимдан ривожланган. Маҳмуд Кошғарий, Рабғузий, Қутб, Навоий, Бобур, Мунис, Огаҳий ва б. ижодида Таржима катта ўрин эгаллайди.
20-а. ўзбек ёзувчиларидан Чўлпон, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Миртемир, Шайхзода, Мирзакалон Исмоилий, Аскад Мухтор, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Али ва б. бадиий Таржима соҳасида ҳам самарали ижод қилганлар. Бадиий Таржима соҳасида М. Осим, Н. Алимуҳамедов, Ш. Шомуҳамедов, К. Қахдорова, О. Шаропов, Ш. Толипов, В. Рўзиматов, Қ. Мирмуҳамедов, А. Рашидов, М. Ҳакимов, И. Ғафуров, М. Мирзоидов, ғ. Тўрабеков, Таржима Алимов ва б. профессионал таржимон сифатида танилганлар. Ўзбек тилида илмий-техникавий, ижтимоийсиёсий адабиётлар Таржима чилигида ғам катта ютуқларга эришилган. Бунда Р. Абдурахдюнов, В. Раҳимов, А. Шомаҳмудов, 3. Тинчерова каби таржимонларнинг ҳиссаси катта.
Таржима амалиётини, унинг ўзига хосликларини, тарихини, тамойиллари, принцип ва крнуниятларини таржимашунослик фани ўрганади, таржимонга ўгириш учун асар танлаш, тиллараро тафовутлар ҳамда аслиятга хос бошқа хусусиятларни, миллийадабий анъаналарни ҳисобга олган ҳолда иш тутишда ёрдам беради. 20-а. ўзбек адабиётида таржимашунослик махсус фан тармоғи сифатида юзага келди ва шаклланди. Чўлпон, Санжар Сиддиқ каби моҳир таржимонлар нафақат бу давр таржима адабиётини, айни пайтда таржимашунослик илмини ҳам бошлаб берганлар, таржима ҳақида мақола ва рисолалар битганлар.
Ўзбекистонда таржимашунослик махсус илм сифатида ўтган асрнинг 2ярмидан шаклланди. Аср охирига келиб, бу соҳада 10 га яқин фан дри, 50 дан ортиқ фан номзоди етишиб чиқди. Проф. Ж. Шарипов тадқиқртлари асосан адабиётимиз тарихида таржиманинг ўрнини кўрсатишга бағишланган бўлса, проф. F. Саломов асосан замонавий таржимашунослик масалалари билан шуғулланди, таржима жараёнига тил ҳамда адабий анъаналарнинг таъсирини кўрсатиб берди. Н. Комилов эса мумтоз жанрларнинг ўтмиш ва ғозирдаги таржималарини тадқиқ этди.
Ўзбек таржимашунослиги асосан адабий йўналишда тараққий этган. Таржиманинг лисоний жиҳатлари кейинроқ — ўзбек тилига кўпгина хорижий тиллардан бевосита ўгиришга йўл очилганидан сўнг ривожлана бошлади.
Зуҳриддин Исомиддинов.