ТАРЖИМОН

«ТАРЖИМОН» — Боқчасаройда Исмоил Гаспринский муҳаррирлигида чоп этилган газета. 1сони 1883 й. 10 апр. да чиққан ва шартномага кўра икки — маҳаллий ва рус тилида бўлиб, бири иккинчисининг айнан таржимасидан иборат бўлган. Кейинчалик И. Гаспринский мавзулар доирасидан таржималар нисбати ва кўламигача ўзгартириб боришга ва газ. ни туркислом дунёсининг, айниқса Россия мусулмонларининг чинакам миллий газ. сига айлантиришга эришган. Газ. 1914 й. 11 сент. — Исмоилбек Гаспринский вафотига қадар унинг ноширлиги ва муҳаррирлигида чиққан. Сўнг бу ишни ўғли Рифъат ва сафдоши Ҳасан Сабрий давом эттирганлар. «Таржимон» дастлабки йилларда ҳафтада 1, 1903 й. дан — 2, 1905 й. дан — 3 марта чиққан. 1912 й. дан кундалик газ. га айланган. Жами 2826 сони чиққан. Газ. га 1905 й. да «Олами нисвон» («Аёллар олами»), 1910 й. дан «Олами сибён» («Болалар олами») газлари илова сифатида чиқарилган. Обуначилари 5000 тагача етган. «Таржимон»нинг муштарийлари Туркистонда ҳам кўпчиликни ташкил қилган.

Газ. туркий халқларнинг умумий адабий тилини яратишга, тил бирлигига алоқида эътибор берган. Унингча, тил ва дин бирлиги миллатнинг миллат бўлишидаги энг муҳим омиллардан саналган. «Тилда, фикрда, ишда бирлик» сўзлари газ. га шиор қилиб олинган. Газ. да дунё хабарлари, Россия мусулмонлари ҳаёти, машғур кишилар гурмуши, турк дунёси адабиёти намуналари каби доимий мавзулардан олдиқочди ҳангомалар, рекламаэълонларгача бериб борилган. Лекин Туркистон тарихи, кундалик ғаёти, мактабмаорифи, тил ва адабиёти, умумий миллийфикрий уйғонишидаги ҳар бир янгилик газ. нинг ҳамиша диққат марказида турган. Газ. таркибида «Таржимон» босмахонаси ҳам фаолият кўрсатган. Босмахонада юзга яқин турлитуман рисолалар чоп этилган.

Лд.: Ганкевич В., На службе правде и просвещению, Симферополь, 2000.

Шоҳруҳ Қосимов.

Prev Article

ТАРВУЗ

Next Article

ТАРЗИЙ