ТАРКИБНИНГ ДОИМИЙЛИГИ ҚОНУНИ — кимёнинг асосий қонунларидан бири. Кимёвий бирикма қандай усудда олинмасин бир хил элементлардан таркиб топади, уларнинг массаси ўзгармас нисбатда бўлади. Мас., сув массасига кўра 11,19% водород (Н) ва 88,81% кислород (О) дан иборат. Мол. м. 18,016 га тенг. Бу Н2О формуласи билан ифодаланиб, бунда 2 атом водородга 1 атом кислород тўғри келади (қ. Кимёвий формулолар).7. д,. қ. нм 1809 й. да француз кимёгари Ж. Пруст кашф этган.
Таркибнинг доимийлиги қонуни газеимон ва суюқ моддаларгагина қўлланади. Кристалл моддалар таркиби ҳам ўзгармас, ҳам ўзгарувчан бўлиши мумкин. Таркиби ўзгармас бирикмалар дальтонидлар, таркиби ўзгарувчан бирикмалар эса бертоллидлар деб аталади (қ. Дальтонидлар ва бертоллидлар). Кўпчилик бирикмалар, жумладан деярли барча органик бирикмалар дальтонидлар га мансубдир.