ТАРНОВ

ТАРНОВ — баландликдан сув тушириладиган мослама; «овнинг бир тури. Томдан қорёмғир сувларини тушириш, айрим нотекис жойларда (айниқса, тоғли ҳудудларда) камроқ миқцордаги сувни пастга оқизиш учун фойдаланилади. Ёғоч, тунука, сопол ва б. дан ясалади. Томдан қорёмғир сувлари оқиб тушиши учун унинг бир неча жойига Тарнов ўрнатилади. Томга ишланган Тарнов ларнинг узунлиги кўпинча 1 м дан ошмайди, лекин томдан ергача тушадиган узун хиллари ҳам бўлади. Қадимги томи кўп тор ҳовлиларда сувни ариққа чиқариб оқизиш учун тарновнинг шундай узун хиллари ишланган. Кейинчалик узун Тарновлар тунукадан қувур шаклида ишланиб, уйнинг сув оқадиган томонларига девор билан параллел қилиб тик ўрнатиладиган бўдди. Кўп қаватли уйларда Тарнов асбоцемент, чўян қувурлардан ҳам ишланади ва бинонинг ички қисмида (кўпинча, балконнинг ичкарисида) ва ташқарисида девор орасига ўрнатилади. Булоқлардан қишлоқларга сув келтириладиган, ун тегирмонига сувни йўналтириб берадиган Тарновлар ҳам бор.

Prev Article

ТАРМАШИРИН

Next Article

ТАРОЗ