ТАРОНИ — кечпишар хўраки узум нави. Арманистон узумчилик, виночилик ва мевачилик и. т. интида Эчкиэмар ва Паркент навларини чатиштириб чиқарилган (С. А. Погосян, С. С. Хачатрян, Э. Л. Мартиросян). Тупи кучли ўсади. Барглари ўртача, беш бўлмали, орқа томони силлиқ, гули 2 жинсли. Узум боши йирик, конуссимон, ўртача тиғиз. Ғужуми йирик, чўзиқ, тўқ бинафша ранг. Қуюқ ғубор билан қопланган. Пусти калин. Эти гўштдорсерсув. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3400° бўлганда 160—165 кунда тўлиқ етилади. Новдалари яхши пишади. Совуққа чидами паст. Ҳосилдорлиги 160—180 ц/га. Оидиум билан зарарланади. Янгилигида истеъмол қилинади, узоқ сақланади.