ТАРОВИҲ (араб. — ҳордиқ чиқариш, тин олиш) — рамазон ойи давомида кечалари ўқиладиган қўшимча нафл намоз. Т. 20 ракаат бўлиб, хуфтон намози билан бирга ўқилади. Таровиҳ намозида Қуръони каримни бошдан оёқ қироат билан хатм қилиш суннат амаллардан ҳисобланади.