ТАРОЗИЙ, Сайид Абу Наср Мубашшир (1896, Авлиёота — 1977, Қоҳира) — уламо, адиб. Тошкентдаги Абулқосим, Бухородаги Мир Араб мадрасаларида ўқиди. Таниқли илоҳиётчи шайх Муҳаммад алАсалий ашШомий (Шомий домла)дан сабоқ олди. 20й. лар бошида авж олган худосизликка қарши «Қуръон ва нубувват» («Қуръон ва пайғамбарлик») китобини езди. Тарозийнинг ўзбек тилидаги бу китоби форс, араб тилларида ёзилган бошқа асарлари билан бирга кўп ўтмай шўролар томонидан мусодара қилинди. Тарозий «Уламои Туркистон» жамоасининг журнали — «Изоҳ улМаром» таҳририятида ишлади (1923), Тароз ш. диний идорасига раҳбарлик қилди, мактаблар очиб ислом динини тарғиб этди. Унинг бу фаолияти шўроларга ёқмас эди. Тарозий 1930 й. ватанини тарк этишга мажбур бўлди. Муҳожирлик (Афғонистон, Миср)да яшаб илмийижодий иш билан шуғулланди. Тарозийнинг ислом илоҳиётига оид 47 асари бор, унинг диний мавзудаги макрлалари Миср, Саудия Арабистони, Сурия, Ироқ, Ливан, Ҳиндистон, Япония, Покистон, Индонезия, Афғонистонда чоп этилган.