ТАРПАН, Европа ёввойи оти (Equus caballus gmelini) — хонаки отнинг кенжа тури. Қадимда Шарқий Европа мамлакатларида кенг тарқалган. 19-а. нинг 70й. ларига қадар Украинанинг дашт минтақаларида учраган. Табиий шароитларда уй ҳайвонлари подалари таъсирида ва қисман одам томонидан овланиши натижасида йўқолиб кетган. Кўлга ўргатиш қийин бўлган. Бўйи паст (қарчиғайигача бал. 116—136 см), танаси пишиқ. Уюр бўлиб яшаган. Гўшти ва териси учун овланган.