ТАРРАК

ТАРРАК (Cucumis melo ssp. fl exuosus Greb.) — ярим маданий қовун турига мансуб бир йиллик ўсимлик, полиз экини. Ўрта Осиёда ҳамда Жан. Ғарбий Осиёда ўсади. Меваси 1 м гача ва ундан ҳам узунроқ бўлиб, эгрибугри кўринишга эга (шу сабабдан баъзан илонсимон қовун деб юритилади), мазаси бодрингга ўхшайди. Бодринг каби барралигида истеъмол қилинади. Пишганини еб бўлмайди. Кўпроқ Афғонистон, Эронда етиштирилади. ғозир Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳаваскор полизчилар етиштиради.

Next Article

ТАРРОҲ