ТАРС (Гёзлю-Куле) — қадимги манзилгоҳ (мил. ав. 6минг йиллик — мил. 3—4-а. лар). Туркиянинг Тарсус ш. четида жойлашган. Тарс даги қазилмалар (1934— 38) натижасида Кичик Осиё жан. нинг археологик маданиятини белгиловчи аниқ стратиграфияси аниқланди. Мил. ав. 6—5минг йилликда Тарс — неолит даври манзилгоҳи бўлиб, аҳолиси қорамтиркўк рангдаги идишлар тайёрлашган. Мил. ав. 3минг йилликда Тарс — атрофи мудофаа девори билан ўралган мустаҳкам шаҳарча. Мил. ав. 2минг йилликда xemmaap давлати таркибида (хетт муҳрлари топилган). Мил. ав. 1100—850 й. ларда Тарсда дастлабки темир буюмлар ясалган. Тарс маданиятига оид аҳоли Сурия ва Оссурия билан яқиндан алоқада бўлган. Мил. ав. 7-а. да Т. Оссурия таркибига кирган. Тарснинг юқори қатламларидан эллинистик ва Рим даврига оид (мил. ав. 4-а. — мил. 3—4 а. лар) қабрлар чиққан.