ТАРТАРАК — қушларни чўчитиб ҳайдашда ишлатиладиган асбоб. Т. ясаш учун қалинлиги 0,5—1, эни 4—5, уз. 35—40 см ва 2 дона тахтага бир томондан худди шундай қалинлик ва энли, уз. 20 — 25 см ли тахтача биркитилиб, «ром» ҳамда уз. 30, диаметри 5—6 см ли каттик, ёғоч ғўласидан Тартарак ўқи ясалади. Бунинг учун ғўлачанинг икки томони 10 см узунликда йўнилиб бир томонидан диаметри 3—4 см даста чикарилади, ўртасида 1 см чуқурликда тик йўллар очилган гупчак қолдирилади. Сўнгра ром ўққа кийдирилади. Юпқа ёғоч тахтачадан гупчак ўлчамида паррак («тил») ясалиб, унинг бир томони «ром»нинг кўндаланг тахтачаси ўртасига маҳкамланади, бир учи гупчакка такалиб туради. Тилнинг мустаҳкам туриши учун ўртасига бел қўйилади. Тартарак дастасидан ушлаб айлантирилганда, «тариллаган» қаттиқ овоз чиқади. Тартаракдан асосан, боғ, узумзорларни чуғурчуқ ва чумчуқлардан қўриклашда фойдаланилади.