ТАРТУ — Эстониядаги шаҳар. Эмайига дарёсининг ҳар иккала соҳилида, Таллиндан 187 км жан. шаркда. Даре порти. Тарту ва шоссе йўллар тугуни. Аҳолиси 100,1 минг киши (2000). Тарту 5-а. дан маълум, 1030 й. манбаларида Ярослав Мудрий қайта курган Юрьев калъаси сифатида тилга олинади. 1224— 1893 й. ларда Дерпт, 1893 й. дан яна Юрьев, 1919 й. дан Тарту деб аталган. 1941 й. 24 июлдан 1944 й. 25 авг. гача Тартуни немис фашистлари эгаллаб турган. Урушдан кейинги йилларда шаҳар қайта қурилди. Саноат аҳамияти жиҳатидан ва маданий марказ сифатида Т. Эстониянинг Таллиндан сўнг 2шаҳри. Асосий саноат корхоналари: приборсозлик зди, «Вўйт» қишлоқ хўжалиги. машиналари зди, темирбетон буюмлар зди, сут ва гўшт ктлари, шунингдек, кўнпойабзал, тўқимачилик, полифафия саноати корхоналари. Тартуда Тарту университети ва Эстония қишлоқ хўжалиги. академияси, 5 музей, мусикали драма театри бор. Т. нинг меъморий қиёфаси 19—20-а. ларда вужудга келган. Кўпчилик бинолари классик услубда қурилган (жумладан, Ратуша, 1789 й.). Готика услубида қурилган икки иншоот — Яань черкови ҳамда ПётрПавел собори сакланиб қолган (иккаласи ҳам 13— 14-а. лар).