ТАРВУЗ

ТАРВУЗ (Citrullus) — қовоқдошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўт ўсимликлар туркуми; полиз экини. Ватани — Африка (Миср). Ҳиндистонда 3 минг йилдан бери экилади. Ҳиндистон, Америка, Жан. Европа, Хитой, Туркия, Эрон, Япония ва Австралияда кенг тарқалган. Марказий Осиёда Тарвуз экиладиган майдони жиҳатидан полиз экинлари орасида крвундан кейин 2 ўринда туради. Маданий Тарвузнинг хўраки (С. aedulis Pand.), хашаки (С. colocynthoides Pand.) турлари, ёввойи Тарвузнинг меваси аччиқ 4 тури маълум. Хўраки Тарвузнинг дунё бўйича маълум бўлган барча навлари 10 та экологикгеографик гуруҳга бўлинади. Ўрта Осиё тарвузи алоҳида экологикгеографик гуруҳни ташкил этади. Палаги 4—5 м гача боради. Илдизи чуқур жойлашган ўқ илдиз, барг қўлтикларидан ўсиб чиққан жингалаклари ёрдамида илашиб, чирмашиб усади. Барг банди узун, барглари бир неча бўлакчалардан иборат, ранги оч яшил, оқ ва узун туклар билан қопланган. Оталик ва оналик гуллари алоҳидаалоҳида жойлашган. Асосан четдан чангланади. Тарвуз мевасининг шакли юмалоқ, овалсимон, цилиндрсимон. Пўсти қалин (1,5 см), ўртача (1,1,5 см), юпқа (1 емдан кам), қаттиқ, эти юмшоқ, серсув, сершира, қумоқ, баъзан толали. Этининг ранги қизил, айрим навлари малинасимон. Уруғи, оқ сариқ, қора, қизил, кулранг. 1000 дона уруғи вазни 40—120 г. Меваси таркибида 8,0—13,5% қуруқ модда, 5,8—11% қанд (фруктоза; хашаки тарвузда 3,2—5% қуруқ модда, 1,2—3% қанд, 1 кг ида 0,09 озуқа бирлиги), 90% дан кўпроқ сув, турли витаминлар (Вр В2 РР) ва минерал тузлар, уруғида 25—30% мой, фитин кислотаси бор. Т. иссиқсевар, ёруғсевар ўсимлик, қурғоқчиликка чидамли, уруғи тупроқ ҳарорати 14—16° да уна бошлайди (қулай шароит 20°). Экилгандан кейин 5—6 кунда униб чиқади. Тарвузнинг эртапишар, ўртапишар ва кечпишар навлари бор. Эртапишар навлари 80 — 90, ўртапишарлари 90—100 ва кечпишарлари 110—120 кунда пишади. Тарвуз янгилигида истеъмол қилинади, саноатда қайта ишлаш учун хом ашё, хашаки Тарвуз чорвачиликда ширали озуқа сифатида фойдаланилади. Табобатда камкрнлик, жигар, буйрак, юрактомир касалликларини даволашда қўлланилади. Шинни, мурабболар тайёрланади. Тарвуз пушта кенглиги 280—360 см қилиб олинган жўякнинг икки томонига туп ораси 70 см қилиб 4—6 см чуқурликда экилади. Уяларга 2—3 кун ивитилган уруғлар 3 — 4 тадан ташланади, чопик, пайтида ягана қилиб биттадан ўсимлик қилдирилади. Ўсув даврида катор оралари 2—3 марта юмшатилади (чопиқ қилинади). Тупроқ шароитига қараб 6—8 марта сув берилади. Тарвуз лалмикор ерларда ғам яхши усади. Ҳосилдорлиги 200—600 ц/га. Ўзбекистонда Тарвузнинг 15 дан ортиқ навлари рнлаштирилиб, давлат реестрига киритилган. Булардан энг куп экиладиган навлари: Гулистон, Дилноз, Король Куба 92, Қўзибой, Мармар тарвуз, Манзур, Олмос, Сурхон тонги, Ўзбекистон, Ўринбой, Хаит қора ва б. б. 2000й. лардан бошлаб Голландия селекциясида чикарилган эртапишар Крисби, Трофи, Гранит 1авлоди дурагайлари экилмоқда. Эрта ҳосил олиш учун иссикхоналарда ёки очиқ далада плёнка остида кўчатидан экиб етиштириш мумкин.

Зараркунандалари: ўргимчаккана, полиз шираси, шум/ия, кўк қурт тунлами, оқ чивин.

Касалликлари: фузариоз, бактериоз.

Ад: Остонақулов Тарвуз, Сабзавот экинлари биологияси ва ўстириш технологияси, Тарвуз, 1997; Пивоваров В. Ф., Аромов М. Х.,Турдикулов Б. Х. и др., Овощные и бахчивые культуры в Узбекистане, М., 2001.

Рафиқжон Ҳакимов, Рафиқа Ғанихўжаева.

Loading...