ТАРЗ

ТАРЗ, фасад — меъморликда бино, иншоотнинг ташқи (олд, орқа, ён ҳовли, боғ, кўча) томондан умумий кўриниши. Бош, ён, орқа Тарз шакли, нисбати, қисмлари бино, иншоотнинг қандай мақсадга хизмат қилишига, атрофдаги муҳит, бино, ансамблга мувофиқ бўлишига, қурилма хусусиятларига қараб белгиланади.