ТАСАВВУР — нарса ва ҳодисалар, ҳолатларни, воқелик образларини эслаш, шунингдек, ижодий хаёл суриш жараёни. Хотира шаклида ҳам намоён бўлади. Агар идрок ҳоз. дақиқаларни акс эттирса, Тасаввур ҳам ўтмишни, ҳам келажакни ўзида мужассамлаштиради, умумлашган хусусият касб этади. Лекин Тасаввур идроқдан ўзининг муайян даражада ноаниқлиги билан фарқланиб туради. Бироқ унинг ҳиссий нарсаларга қаратилган хусусияти маълум турларга ажратиш имконини беради (кўриш, эшитиш, таъм ва ҳид билиш, теритуюш Тасаввур лари). Т. да таниш хрдисалар, жойлар, саҳналарга асосланиш хотирлашнинг самарали воситаларидан бири сифатида хизмат қилади. Тасаввурни янги образлар билан бойитиш фикрлаш топшириқларини ечишда муҳим урин эгаллайди. Бу ўринда фавқулоддаги вазиятлар, шартшароитлар воқеликка янгича «нигоҳ» ташлаш ёки таҳлил этишни талаб қилса, улар янада ёрқинроқ гавдаланади. Тасаввур билан тафаккурнинг ҳамкорликдаги муносабатлари янгилик унсурлари пайдо бўлишини, ижодий хаёл тимсоллари вужудга келишини таъминлаб туради. Билимларни ўзлаштиришда, касбий малакаларни эгаллашда Тасаввур муҳим аҳамиятга эга. Тасаввур ҳам умумий, ҳам хусусий, ҳам ижтимоий хусусият касб этади. Ижтимоий Тасаввур умумбашарий ва миллий урфодатларни, маросимлар, анъаналар ҳамда қадриятларни акс эттиради.
Тасаввур қилишнинг физиологик асоси бош мия пўстлоғида пайдо бўлган изларнинг қайта тикланишидир. Тасаввур барқарор эмас, онгда узок, сакланмай, янги Тасаввурлар билан алмашиниб, узгариб туради.