ТАШҚАРИ

ТАШҚАРИ, ташқи ҳовли — Ўрта Осиё халқ меъморлигида ўтроқ аҳоли уйжойининг махсус бир бўлаги; кўча дарвозага яқин томондаги қисми. Меҳмонхона, хўжалик учун зарур хоналар, хизматчилар хонаси, отхона ва б. жойлашган. Ташқари ҳовли эркаклар учун, ичкари ҳовли эса хотинхалаж ва болалар учун махсус қурилган. Уйлар хонадон эгаларининг мавқеига қараб ўзига хос кўринишда бўлган. Mac, савдогар ва амалдорлар хонадони ҳунарманддеҳқонлар хонадонидан кескин фарқ қилган (қ. Аҳмадбекҳожи меҳмонхонаси). Ҳунармандлар уйининг Ташқарисида устахона, омборхона ва кўчага қараган савдо дўкони бўлган.

Loading...