ТАШҚИ САВДО

ТАШҚИ САВДО — бир мамлакатнинг бошқа мамлакат ёки мамлакатлар билан олиб борадиган савдоси. Мамлакатдан товарлар чикариш (экспорт) ва мамлакатга товарлар киритиш (импорт) дт ташкил топади. Экспорт ва импорт йиғиндиси мамлакатнинг Ташқи савдо айланмасини ташкил этади. Мамлакатлар ўртасида савдосотиқнинт ривожланиши икки томонлама фойда олиш имконини беради. Ташқи савдо мамлакатлараро иктисодий муносабатларнинг энг оддий ва энг кад. шаклидир. Кдц. Миср, Юнонистон ва Рим қулдорлик тузуми давридаёқ бошқа мамлакатлар билан икки томонлама савдосотиқ муносабатларини амалга оширган. Инсоният тарихида биринчи марта Шарқ ва Ғарб дунёсини бир-бири билан боғлаган Буюк Ипак пули китьалараро савдони йўлга қўйди. Бу йўл ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида жойлашган шаҳарларда савдосотиқнинг кенг кулоч ёйишига олиб келган эди.

Ташқи савдо снинг ривожланишига Буюк географик кашфиётлараан сўнг янги денгиз йўлларининг очилиши кучли туртки бўлди. Айниқса, саноат, машиналашган ишлаб чиқариш. халқаро хўжалик алоқаларини янада ривожлантириб юборди. Янги тармоклар, ишлаб чиқариш. турларининг пайдо бўлиши, меҳнат унумдорлигининг ошиши ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ички истеъмолдан ташқари қисмини чет элларга чиқариш ва сотиш имконини берди. Айни пайтда купчилик мамлакатларда хом ашё ресурсларига эҳтиёж кескин ошди. Натижада ташқи олдисотди ҳаракатларини амалга оширишни уйгунлаштирадиган халқаро бозор қарор топди.

Ташқи савдонинг ривожланиши асосида халқаро меҳнат тақсимоти ва Д. Рикардо асослаб берган қиёсий устунлик қоидаси ётади. Бу кридага кўра алоҳида шароитларнинг мавжудлиги, хусусан, қулай географик жойлашув, ноёб табиий ресурслар айрим мамлакатларга товар ва хизматларнинг айрим турларини и. ч. да муайян устунликлар беради. Мамлакат ўзининг қиёсий устунлигидан фойдаланиб айрим товар турларини ишлаб чиқариш. га ихтисослашади, маҳсулотларини бошқа мамлакатларга ҳам сотиш мақсадида катта микдорда ва юқори сифатда ишлаб чиқариш. га харакат қилади. Бундай товар ва хизматларни узларида ишлаб чиқармайдиган бошқа мамлакатлар, ишлаб чиқарганда ҳам уларга кетадиган сарфхаражатларнинг нисбатан юқорилигини ҳисобга олиб, ташқаридан товар ва хизматларни киритиш йўлини тутадилар.

Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг 140 дан ортиқ мамлакатлари билан савдосотиқ алоқаларини амалга оширмоқда. 2003 й. да Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 6,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2002 йилга нисбатан 17,3% купдир. Унинг Ташқи савдода жаҳоннинг иқтисодий ривожланган мамлакатлари ҳиссаси ортиб бормоқда. Ўзбекистон савдо айланмасининг 62% узоқ хориж мамлакатларига, 38% эса МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Ўзбекистоннинг ҳоз. асосий савдо ҳамкорлари — Буюк Британия, Германия, Япония, Швейцария, АКШ, Жанубий Корея, Россия, Италия, Нидерландия, Бельгия, Туркия, Франция, Хитой ва б. давлатлар. Республика Т. с. нинг 60%дан зиёдроғи Европага, 33% Осиё, 6,5% Америка қитъаси мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади (2003). Ташқарига товар чиқариш таркибида машина ва асбобускуналар, рангли металлар ва энергия воситалари ўрин олмоқда. Асосийси — Ўзбекистоннинг Ташқи савдода фақат хом ашё воситалари билан қатнашувига барҳам берилмоқца, экспорт таркиби сезиларли кенгаймоқда. Ривожланган мамлакатлар билан савдо алоқалари четдан қўшимча моддиймолиявий ресурсларни жалб килиш, ишлаб чиқариш. га илгор техника ва технологияни жорий этиш, ички истеъмол бозорини турлитуман кенг халқ истеъмоли товарлари билан тўлдириш, хизмат кўрсатиш соҳасида хориж тажрибасидан фойдаланиш, қўшимча иш ўринларини яратиҳда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатнинг Ташқи савдо сиёсатини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар Агентлиги амалга оширади. Ташқи савдо «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида» (1991, 14 июнь), «Валютани тартибга солиш тўғрисида» (1993, 7 май), «Давлат божхона хизмати тўғрисида» (1997, 29 авг.) қонунлари, «Божхона кодекси» (1997, 27 дек.) ва б. қонун ва қарорлар, меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Мамлакатлар ўртасида Ташқи савдони тартибга солишда Жаҳон савдо ташкилоти муҳим роль ўйнайди.

Нурислом Тўхлиев.

Loading...