ТАСЛИМ БЎЛИШ

ТАСЛИМ БЎЛИШ, сўзсиз таслим бўлиш, капитуляция — (халқаро ҳуқукда) — урушаётган томонлардан бирининг енгилганлигига иқрор бўлиб, қаршилик кўрсатишни тўхтатиши ва қуролни ташлаши. Таслим бўлиш капитуляция тўғрисидаги ҳужжатни имзолаш тарзида узилкесил расмийлаштирилади. Одатда, бунда ҳамма қуроляроғлар, техника, ҳарбий мулк ғолибга ўлжа сифатида, шахсий таркиб эса — асирлар тарзида берилади. Мағлуб томон ҳеч қандай шартлар, қўшимча изоҳларни ўртага қўймай сўзсиз Таслим бўлиш актини имзолайди (мас., 1945 й. фашистлар Германияси ва милитаристик Япониянинг Таслим бўлиши).

Prev Article

ТАСБИҲ