ТАСМАЧИСОЙ (Тасманчисой, Ўртабулоқ; юқори ва ўрта оқимида Жизмонсой) — Навоий вилояти Хатирчи туманидаги сой. Оқдарёнинг ирмоғи. Уз. 38 км, ҳавзасининг майд. 33 км2. Оқтов тизмасининг жан. ён бағридаги булокдан бошланади. Қорёмғир сувлари, қисман булоқлардан тўйинади. Тасмачисой суви суғоришга сарфланади. Навандак қишлоғидан қуйироқда сой ҳар йили қуриб қолади. Мурдаш қишлоғи ёнида ўртача кўп йиллик сув сарфи, 0,099 м3/сек, оқим модули 3,0л/сек. км2. Энг кўп суткалик сув сарфи мартда, сув тошқини март — апр. да кузатилади.