ТАСМАН ДЕНГИЗИ

ТАСМАН ДЕНГИЗИ — Тинч океаннинг чекка денгизи. Ғарбдан Австралия билан Тасмания о., шаркдан Янги Зеландия, Норфолк ва Янги Каледония о. лари ўраб туради. Майд. 3336 минг км2. Энг чукур жойи 6015 м. Сувининг траси юза қисмида фев. да шим. да — 27°дан жан. да 14—15°гача, авг. ойида шим. да 23°дан жан. да 9—11°. Шўрлиги 35—35,5%о. Сув кўтарилиши ҳар ярим суткада такрорланади (5,3 м гача). Балиқ овланади. Асосий портлари: Сидней, Брисбен, Ньюкасл, Окленд, НьюПлимут. Денгиз сайёх. А. Тасман номи билан аталган.