ТАСМАН

ТАСМАН (Tasman) Абел Янсзон (1603, Лутгегаст, Гронинген провинцияси — 1659, окт., Жакарта) — голландиялик денгизчи сайёҳ, Нидерландиянинг ОстИндия компаниясида хизмат қилган. 1638—41 й. ларда савдо кемасига қўмондонлик қилиб, Шарқий Осиё денгизларида сузган. Шим. да Япониягача сузиб бориб, Бонин о. ни кашф қилишда (1639) қатнашган. Океания (1642—43) ва Австралияни (1644) тадқиқ қилган экспедицияларга бошчилик қилган. Тасман 1экспедициянинг мақсади бўлган «номаълум жан. материк»ни излаш давомида ВанДимен Еринингжан. ва шарқий соҳилларини (1853 й. да орол унинг номига қўйилган), Янги Зеландиянинг ғарбий соҳили, ТриКингс ва Тонга о. лари, Фижи гуруҳидаги баъзи оролларни топиб харитага туширган. 2экспедиция Карпентария қўлтиғининг жан. ва ғарбий соҳиллари, Австралиянинг шим. гарбий қисмигача етиб борди. Иккала экспедиция Австралиянинг алоҳида қуруқлик эканлигини, тахмин қилинган жан. материк билан туташ эмаслигини тасдиқлади. Австралия билан Янги Зеландия оралиғидаги денгиз, орол, Янги Зеландиянинг Жанубий о. даги қўлтиқ, музлик ва б. географик объектлар Тасман номи билан аталган.

Prev Article

ТАСИС