ТАСМАНИЯ — Австралиянинг жан. шарқий қирғоғи яқинидаги орол. Материкдан Басе бўғози орқали ажралган. Атрофидаги ороллар билан Австралиянинг Тасмания штатини ташкил этади. Штат майд. 68,4 минг км2. Аҳолиси 470 минг киши (2000), асосан, инглизавстралияликлар. Маъмурий маркази — Хобарт ш. Орол қирғоклари қояли, тик. Марказий қисми ўрмонлар, баланд бўйли ўтлар билан қопланган плато, энг баланд жойи 1617 м (Осса тоги). Иқлими шим. да субтропик, жан. да мўътадил нам иклим. Йилига 600—2100 мм ёғин ёғади. Дарёлари серсув ва серостона. Тупроклари қўнғир ўрмон, тоғўтлоқи сариқ ва қизил тупроқ. Эвкалиптли ва игна баргли ўрмонлар, ўтлоқ ва ботқоқликлар бор. Ҳайвонот дунёси Австралия зоогеографик областит мансуб.
Тасмания — мамлакатнинг саноати ривожланган штатларидан. Энергия кўп талаб этувчи саноат тармоклари етакчи ўринда. ГЭС кўп. Фойдали қазилмалардан мис, темир, рух, қўрғошин, қалай, олтин, мис, тошкўмир қазиб олинади. Йирик рангли металлургия корхоналари, целлюлозақоғоз, тўқимачилик ва озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Ёғоч тайёрланади. Минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади. Қ. х. да чорвачилик (кўйчилик, қорамол боқиш) етакчи ўринда. Деҳқончиликда, асосан, емхашак экинлари, донли экинлардан буғдой экилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик билан шуғулланилади. Асосий порти — Хобарт.
Орол 1642 й. даги А. Тасман экспедициясидан кейин европаликларга маълум бўлган. 1788 й. да Англия мустамлакаси деб эълон қилинган. 1853 й. гача ВанДимен Ери, ўша йилдан Тасмания деб аталган. 1815 й. да Тасманияга ўзиниўзи бошқариш ҳуқуқи берилган. 1901 й. да Австралия Иттифоқи тузилгач, Тасмания унинг таркибига штат бўлиб кирди.