ТАСМЎЛА МАДАНИЯТИ (археология да) — Марказий Қозоғистондаги илк темир даври маданияти (мил. ав. 7—3-а. лар). Павлодар вилоятининг Тасмўла дарасидаги мозорқўрғон номи билан аталган. Скифлар маданиятига хос «ҳайвонлар тасвири услуби»да ишланган ноёб санъат дурдоналари топилган. Хўжалиги кўчманчи чорвачилик бўлган.