ТАСНИФ — 1) Шашмақом чолғу бўлимида биринчи, моҳияти бўйича бош қисм. Таснифлар мақом номи билан қўшилиб, Таснифи Бузрук, Таснифи Рост, Таснифи Наво, Таснифи Дугоҳ, Таснифи Сегоҳ ва Таснифи Ироқ деб юритилади. Ушбу намуналарнинг аксарияти қад. кўринишга эга доира усули жўрлигида янграйди. Таснифлар мақом ижрочилигида етакчи чолғу бўлмиш танбур машқларидан келиб чиққан. Ҳар бир Таснифда муайян мақомнинг таянч пардалари негизида ўзига хос куйоҳанглар баён этилади. «Хона» ва б«озгўй» куй тузилмаларининг навбатманавбат алмашинуви натижасида Тасниф ларнинг умумий шакли гавдаланади, ривожи жараёнида эса п«ешрав» услуби етакчилик қилади;
2) Эрон ва Озарбайжонда (тесниф) кичикроқ шаклдаги мақом шароняларига ўхшаш лирик ашулалар.