ТАСНИФ

ТАСНИФ (араб. — саралаш, тартибга солиш) , классификацияилм ёки инсон фаолиятининг бирор соқасига оид ўзаро бир хил тушунчалар системаси. Тасниф ҳар бир фанга хос муҳим мантиқий амал бўлиб, унинг воситасида шу фан доирасида тўпланган билимлар қатъий тартибга солинади. Фанни ўрганишда бундай Тасниф қулайлик туғдиради. Таснифда бўлинувчи ва бўлувчи тушунчалар ўзининг қатъий ўрнига эга бўлади. Тасниф натижасида фанда мухим аҳамият касб этувчи жадваллар, чизмалар, графиклар, кодекслар вужудга келади. Табиий ва сунъий Таснифлар бирбиридан фарқ қилади. Табиий Тасниф объект ларнинг муҳим белгиларига асосланади (мас., кимёвий элементларнинг даврий системаси). У и. т. нинг натижаси ва муҳим воситаси бўлиб, билиш жараёнида катта аҳамиятга эга. Сунъий Тасниф асосида объект ларнинг номуҳим белгилари ётади ва турли-туман предметларни тартибга солиш учун хизмат қилади (мас., кутубхонада китобларни алфавит бўйича жойлаштириш). Таснифда мантиқдаги бўлиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Тасниф лаш давр ўтиши билан ўрганилаётган объект ҳақидаги билимларимизнинг ривожланишига мое равишда такомиллаштириб, тузатилиб, ривожлантирилиб борилади. Тасниф лаш ҳар бир тушунчанинг тафаккур тизимидаги ўрнини аниқлаб беради. Тасниф лаш натижасида ҳосил бўлган билим предметнинг асосий хусусиятлари ҳамда улар ўртасидаги муносабатларни аниқлашга имкон яратади ва бу билимлар тартибга солинган билим ҳисобланади.

Билимларнинг келиб чиқиши, илмлар тартиби, структураси ва ўзаро муносабатини ўрганишда фанлар Таснифи муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу масала билан ўтмишда кўп олимлар, жумладан, Аристотель, Форобий, Ибн Сино, Ф. Бэкон, Декарт, Миль, Спенсер, Кант шуғулланган.

Бахтиёр Тўраев.