ТАСПАР

ТАСПАР (Хитой манбаларида Тобо хоқон, асли туркий исми Арслон) (? — 581) — турк хоқонларидан бири (572 — 581). Бумин хоқоннинг ўғли. Таспар акаси Муғон хоқоннинг вафотидан сўнг тахтга чиққан. Таспар даврида Турк хоқонлигининг куч қудрати энг юқори поғонага кўтарилган. Давлат чегаралари ғарбда Қора денгиздан шарқда Манжуриягача, шим. да Енисей дарёсидан жан. да Амударёгача кенгайган. Таспар хоқон буддавийлик динига ҳомийлик қилган ва ўзи ҳам шу динни қабул қилган. Буддавийлик роҳиби Чинагупта ўн йил (574—584) ўзининг диндошлари билан хоқон қароргоҳида яшаган ва тарғибот ишларини олиб борган. Турк тилига буддавийликнинг баъзи сутралари таржима қилинган, хоқон қароргоҳида эса бир нечта ибодатхона ва монастирлар қурилган. Унинг даврида турк ва сугд тиллари давлат тили вазифасини ўтаган. Таспарнинг вафотидан сўнг Турк хоқонлигида ўзаро урушжанжаллар бошланиб кетган ва натижада, 603 й. да бу улкан давлат 2 киемга бўлиниб кетган.

Ад.: Гумилев Л. Н., Древние тюрки, М., 1967; История Востока, т.2, М., 1995.

TACCO (Tasso) Торквато (1544.11.3, Сорренто — 1595.25.4, Рим) — итальян шоири. Шоир Бернардо Тассонинг угли. Болонья унтини тугатган (1565). Диний маърифат таъсирида фалсафий скептицизмдан воз кечган, суфиёна йўлдан борган. Асарлари классицизм ва барокко услубларида яратилган. Турклар билан Европа халқлари орасида тўқнашувлар содир бўлиб турган бир пайтда Таспарнинг «Гоффредо» тарихий достони (1574—75; 1580) «Озод қилинган Қуддус» номида тўла нашр этилиши ўша давр ижтимоий ҳаётига жавоб бўлган. Асарда Уйғониш даври учун хос бўлган гуманизм принциплари билан индивидуализм ва контрреформация даври ахлоқи ўртасидаги кураш ўзининг ёрқин ифодасини топган (қайта ишланган варианти «Истило қилинган Қуддус», 1593). Таспарнинг «Аминта» пастораль драмаси (1573) бу жанрнинг чўққиси бўлди. Асарда чўпон Аминта ва Сильвия севгиси орқали муҳаббатнинг қудратли кучи, Уйғониш даври пантеизмн ҳақидаги курашлар ифодаланган. Бизга қадар Таспарнинг 28 фалсафий диалоги ва шеърият назариясига оид илмий рисолалари ҳам етиб келган. Таспар ижоди 17—18-а. Ғарбий Европа адабиёти тараққиётида муҳим роль ўйнаган. Вольтер, Э. Спенсер, Ж. Мильтон, Лопе де Вега ва б. бевосита Таспар ижоди таъсирида бўлганлар.

Loading...