ТАСҚАРАЛАР (Aegypinae) — қарчиғайлар оиласига мансуб қушлар кенжа оиласи. Уз. 50 дан 120 см гача, вазни 1,5 дан 12 кг гача. Боши ва бўйни калта парлар билан қопланган бўлиб, ўлимтикларни еганида ифлосланмайди (болтаютар ва хурмо Т. и бундан мустасно). Қанотлари узун, кенг ва кучли; ўлимтик қидириб ҳавода қанот қоқмасдан парвоз қилишга мослашган. Кўпчилик йирик ҳайвонлар ўлимтиги билан озиқланади. Оёкдаридаги тирноқлари қайрилмаганлиги учун ўлжасини тутиб туришга мослашмаган. Фақат болтаютар оёқлари ўлжани тутиб тура олади. Болаларига озиқни жиғилдонида олиб келади. 9 уруг, 14 тури бор. Жан. Европа, Африка, Марказий ва Жан. Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда 4 тури (қора Тасқаралар, оқ бошли қумой, қор қумойи, болтаютар) учрайди; баланд тоғларга уя қуради. Барча турлари Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.