ТАСҚУЛОВ Қанилбой (1922.15.8, Бўстонлиқ тумани, Оқсоқота қишлоғи 1989.16.7) — 2жаҳон уруши қатнашчиси. 1942 й. дан фронтда. Белоруссия фронти, 65армиянинг 69ўқчи дивизияси, 120ўқчи полки разведкачиси. Тасқулов 1943 й. 15 окт. да десант гуруҳи таркибида биринчилардан бўлиб Днепрни кечиб ўтган ва гуруҳга плацдармда мустаҳкам ўрнашиб олишларига ёрдам берган. 1943 й. 30 окт. да Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган. Урушдан кейин юртига қайтиб, жамоа хўжалигида биригада бошлиғи бўлиб ишлаган. «TATA» («Tata Sons Pvt») — Ҳиндистондаги йирик миллий монополист гуруҳ. Бомбейлик савдогар Жамшид Татанинг савдо фирмаси асосида юзага келган. 1877 й. да фирма мамлакатда биринчи саноат корхонаси — Нагпур тўқимачилик фкасини ва 1907 й. да мамлакатда биринчи металлургия здини қурди. 2жаҳон уруши бошларида гуруҳга Ҳиндистон марказий банки, суғурта ва транспорт компаниялари, тўқимачилик, галантерия ва цемент корхоналари, гидроэлектр стялари кирди. Ҳиндистон миллий мустақилликка эришгач (1947) ҳамда денгиз ва авиацияда юк ташиш, суғурта иши ва тижорат банклари миллийлаштирилгач, «Тасқулов» фаолияти, асосан, саноатда давом этди. 20-а. нинг 70й. ларида «Тасқулов» қудратли концернга айланди, ўз маблағини қора металлургия (активининг 30% ортиғи), машинасозлик ва автомобилсозлик (15% дан ортиқ), энергетика (10%), кимё (5% дан opтик,) ва б. соҳаларда фаолият кўрсатди. «Тасқулов» асосан хусусий экспортчилардан бири ҳисобланади. Гуруҳни «Тата санз прайвит» компанияси бошқаради. 70й. ларнинг бошида гуруҳга кирган компанияларнинг умумий активи 8,5 млрд. рупияни, ишчилари сони 140 минг кишини ташкил этди. 20-а. нинг 80й. ларида Ўзбекистонда қурилиш ишларида иштирок этди ва Тошкент ш. да меҳмонхона мажмуини қурди.