ТАТАР ТИЛИ

ТАТАР ТИЛИ — туркий тиллардан бири. Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида, Бошқирдистон, Чувашистон, Марий Эл, Удмуртия, Мордовия республикалари ва кўплаб вилоятларининг айрим туманларида, шунингдек, Ўрта Осиёда, Қозоғистон ва Озарбайжон республикаларида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 7 млн. кишига яқин (20-а. охири). Сезиларли фонетик ва морфологик тафовутларга эга бўлган 3 лаҳжаси бор: ўрта, ғарбий (ёки мишар), шарқий (ёки сибир татарлари лаҳжаси).

Татар тили фонетикаси 10 унли фонеманинг мавжудлиги, лабтиш в фонемасининг, ч қоришиқ ундошининг йўклиги, баъзи унлилар позициясининг умумтурий ҳолатдан фарқланиши билан ажралиб туради. Морфологиясида аналитик замон шакллари, етакчи феълнинг кўмакчи феъллар билан қўшилиб, ҳаракатнинг давомийлиги, жадаллиги, тугаллангантугалланмаганлиги каби маъноларни ифодалаши кенг тарқалган. Лексикасида арабча, форсча, русча ва рус тили орқали ўзлашган байналмилал сўзлар кўпчиликни ташкил этади. Эски адабий Татар тили ёзма ёдгорликлари 13-а. га мансуб. 19-а. нинг ўрталаридан адабий тил халқ тили билан яқинлаша бошлайди. Ҳоз. адабий Татар тили фонетик ва лексик жиҳатдан ўрта лаҳжага, морфологик жиҳатдан ғарбий лаҳжага яқин. Ёзуви 1927 й. гача араб графикаси, 1927—39 й. ларда лотин графикаси, 1939 й. дан рус графикаси асосида шаклланган.

Ад.: Современный татарский литературный язык. Лексикология фонетика, морфология, синтаксис, М, 1969—71; Татарская грамматика в трёх томах, Казань, 1993.

Loading...