ТАТАРИСТОН

ТАТАРИСТОН (Татарстан), Татаристон Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика, Шарқий Европа текислигида жойлашган. Майд. 68 минг км2, Аҳолиси 3,8 млн. киши (2002). Пойтахти — Қозон ш. 43 туман, 20 шаҳар, 20 шаҳарча бор.

Давлат тузуми. Татаристон — республика. Давлат бошлиғи президент. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Давлат кенгаши (парламент), ижрочи ҳокимиятни Вазирлар Маҳкамаси (ҳукумат) амалга оширади.

Табиати. Татаристон ҳудудининг аксарият қисми Волганинг сўл соҳилидаги текисликдан иборат. Чекка жан. шаркда БугульмаБелебей қирлари, ўнг соҳилда Волга бўйи қирлари жойлашган. Нефть, газ, битум, гипс, оҳактош, доломит, қўнғир кумир, торф конлари бор. Иклими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача траси —13° дан —15° гача, июлда 19—20°. Йиллик ёғин — 400—450 мм. Асосий дарёлари — Волга ва Кама ҳамда Каманинг ирмоқлари — Вятка, Иж, Оқ Идил. Қуйи Кама ва Самара сув омборларининг бир қисми Татаристон ҳудудида. Татаристоннинг шим. қисми ўрмон зонасида, жан. кисми ўрмондашт зонасида жойлашган. Тупрокдари подзол, кулранг ўрмон ва қора тупроқлар. Бутун ҳудуднинг 16% ўрмон (тоғтерак, оқ қайин, липа, эман, заранг дарахтзорлари). Ҳайвонот дунёси: бўри, тулки, буғу, тийин, бурундук,, суғур, қуён, қушлардан карқур, каклик, тўхтатувалоқ ва б. Қуйи Кама миллий боғи, ВолгаКама қўриқхонаси ташкил этилган.

Аҳолиси, асосан, татарлар (48,5%) ва руслар (43,3%)дан иборат. Чуваш, мордва, удмурт, украин ва б. ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 74%. Давлат тиллари — татар ва рус тиллари. Диндорлари — мусулмон суннийлар ва христианлар. Йирик шаҳарлари: Қозон, Набережние Челни, Алмат, Нижнекамск, Зеленодольск.

Тарихи. Татаристон ҳудудида одам илк палеолит давридан яшай бошлаган. Тош даврининг барча босқичларига хос манзилгоҳлар топилган. 6—7-а. ларда Татаристоннинг Турк хоқонлиги билан алоқаси кучайган. 9-а. гача ҳозирги Татаристон ҳудудида мажор (мадьяр) қабилалари яшаган. Кейинчалик уларни ВолгаКама булғорлари суриб чиқарган. 10—14-а. ларда Т. ВолгаКама Булғорияси таркибига кирган. 1236 й. мўғуллар бостириб келган ва у 1241 й. да Олтин Ўрда хонлигига қўшиб олинган. 14-а. охири — 15-а. бошларида Қозон татарлари шакллана борди ва Олтин Ўрда барбод бўлгач, Татаристон ҳудудида Қозон хонлиги ташкил топди (1438). Рус қўшинларининг юришлари (1545—52) натижасида Козон хонлиги босиб олинди. 1708 й. да Қозон губернияси ташкил этилди. 18 — 19-а. ларда ўлкада саноат ва маданият ривожланди. Мовут тўқиш, кемасозлик, кўнчилик, мис эритиш, совунгарлик корхоналари барпо этилди. 1804 й. Қозон университети очилди. 1861 й. деҳқрнлар ислоҳотидан кейин деҳқонларнинг Бездна қўзғолони бўлиб, уни талабалар ҳам кўллаб-қувватладилар. Татаристон меҳнаткашлари 1905-07 й. лардаги инқилобда фаол қатнашдилар. 1917 й. фев. инқилобидан сўнг миллий демократик ташкилотлар, жумладан, таникли инқилобчи М. Вахитов бошчилигида Мусулмон социалистик қўмитаси тузилди. 1917 й. 26 окт. (8 нояб.)да Қозонда Шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1918—19 й. ларда Татаристон ҳудуди 2 марта оқ гвардиячилар қўлига ўтди. 1920 й. 27 майда РСФР таркибида Татаристон АССР ташкил этилди. 1990 й. 27 августда Т. Олий Кенгаши республиканинг давлат суверенитетини эълон қилди. 1992 й. дан Т. Республикаси деб атала бошлади, 1991 й. президент лавозими таъсис этилди.

Хўжалиги. Татаристон — Россия Федерацияси таркибида иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган республикалардан бири. Ялпи маҳсулотда саноатнинг улуши 46,2%, қишлоқ хўжалиги. ники 7,5%, қурилишники 8,2%, транспортники 5,1%.

Саноати. Катта нефть конлари очилиши туфайли иқтисодиётда туб ўзгаришлар рўй берди. Ромашка, Шугурово, Бавли ва Зай дарёси бўйларидаги нефть ва газ конлари ишга туширилди. Нижнекамск нефть кимёси саноатининг йирик марказига айланди. Қозон шаҳридаги Кремль, некамскшина» ишлаб чиқариш. бирлашмалари). Киме саноати (Қозондаги синтетик каучук ва рўзғор кимёси, Менделеевскдаги кимё здлари), машинасозлик ва металл ишлаш (Набережние Челнидаги кўп юк ортиладиган машиналар, Қозон, Бугульма, Елабуга, Чистополь, Зеленодольскдаги компрессор, нефть ва транспорт машинаускуналари, газ аппаратлари, станок, ЭҲМ, вертолёт, соат ва совуткич ишлаб чиқариш.), моторсозлик (авиадвигателлар), тиббиёт (кимёфармацевтика бирлашмаси, даволаш асбобускуналари) саноати ривожланган. Енгил саноатда кўнпойабзал, мўйначилик, тикув, трикотаж, зиғир толасини қайта ишлаш ва б., озиқ-овқат саноатида гўшт, сут, сариёғпишлоқ, қандшакар тармоклари етакчи ҳисобланади. Бу тармокларнинг корхоналари Қозон, Зеленодольск, Чистополда жойлашган. Ёғочсозлик саноати дуруст ривожланган. Электр энергетика саноати мазут ва табиий газ негизига қурилган (Нижнекамск ва б. иссиқлик электр стялари).

Қишлоқ хўжалиги дончорвачилик йўналишида ривожланган. Бурдой, сули, гречиха, жавдар, арпа, қанд лавлаги, кунгабоқар, маккажўхори, картошка, сабзавот, техника ва емхашак экинлари етиштирилади. Ғарбда боғдорчиликка эътибор берилади. Чорвачилигида қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, парранда боқилади. Қуёнчилик ва асаларичилик ривожланган.

Транспорти. Татаристонда автомобиль, т. й., ҳаво транспорти ривожланган Татаристон узунлиги — 879 км, қаттиқ қопламали автомобиль йўллари уз. — 12357 км. Волга, Оқ Идил, Вятка дарёларида кема қатнайди (ички сув йўллари уз. — 933 км). Крзон ш. да халқаро аэропорт бор. Татаристон ҳудудида бир неча йирик нефть ва газ қувурлари, жумладан Алматдан Шарқий Европага тортилган нефть қувури, шим. ғарбда Уренгой—Марказий Россия ва Уренгой — Помари—Ужгород қитъалараро газ қувурлари ўтади.

Тиббий хизмати. Татаристонда 15 минг врач аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ҳар 10 минг аҳолига 44 врач тўғри келади. Врачлар Қозондаги тиббиёт интида тайёрланади. 150 дан ортиқ санаторийкурорт муассасалари, жумладан, Бакирово, Васильево, Ижевск минерал суви. ВарзиЯтчи курортлари, Тарловкадаги иклимий курорт мавжуд.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. 20-а. нинг 90й. лари охирида 24 мингдан кўпроқ мактабда 500 мингдан зиёд, 65 та ўрта махсус ўқув юртида 55 минг ўқувчи, 15 та олий ўқув юртида 70 мингга яқин талаба таълим олди. Муҳим олий ўқув юртлари: Қозон унти, техника, тиббиёт, технология унтлари, ветеринариятиббиёт академияси. РФ Фанлар академиясининг Қозон илмий маркази, нефть и. т. ва лойиҳа инти, компрессор машинасозлик илмий ишлаб чиқариш. бирлашмасида и. т. лар олиб борилади. Қозонда Татаристон бирлашган давлат музейи, Тасвирий санъат музейи, Адабиёт музейи, Бугульмада ўлкашунослик музейи ва б. музейлар бор.

Адабиёти. Татаристон ёзма адабиёти бой тарихга эга. Шоир Ғалининг «Юсуф ва Зулайҳо» достони (13-а. боши), муаллифи номаълум бўлган «Кесикбош» ва «Тақводорларга насиҳат» асарлари бизгача етиб келган. Қозон хонлиги Россияга қўшиб олиниши ва халқнинг истибдодга қарши кураши адабиётда ўз аксини топди («Пугачёв ҳақида қўшиқ» ва б.). Ўрта асрларда татар мумтоз адабиёти суфийлик рухида давом этди.

19-а. татар шеъриятида реализм услуби қарор топди. Абдужаббор Қандалий (1797—1860), Мифтоҳитдин Оқмулла (1831—95) ва Яков Емельянов (1848— 99) шу оқимнинг атоқли намояндаларидир. 19-а. охирларида маърифатпарварлик ҳаракати кучайди. Қаюм Носирий (1825—1902) адабий ва илмиймаърифий асарлари билан замонавий татар тилига асос солди. Шу даврда дастлабки роман ва драмалар пайдо бўлди. 20-а. бошларида А. Тўқай, О. Иброҳимов, Мажид Ғафурий ва б. адиблар татар халқининг оғир аҳволи ва истибдодга қарши кайфиятини, адолатга бўлган орзуумидларини ифода этдилар. Окт. инқилобидан сўнг татар адабиёти ҳам совет адабиёти ўзанидан боришга мажбур бўлди. 2жаҳон урушида қатнашган ва унинг даҳшатларини тасвирлаган татар адиблари Ф. Карим, А. Алиш, О. Қутуйлар орасида Муса Жалил алоҳида ажралиб туради. Унинг фашистлар зиндонида ёзган «Маобит дафтари» шеърлар китоби муаллифга абадият келтирди. 20-а. нинг 2ярмида ижод қилган шоирлардан И. Юзеев, Ш. Галиев, С. Сулаймонова, Р. Харисов, ёзувчилардан Н. Фаттоҳ, Г. Мухаметшин, драматурглардан Ю. Аминов, С. Шакуров, Т. Минуллинлар халқ ҳаётини имкон қадар ҳаққоний ёритишга интилдилар. Татаристон билан Ўзбекистон ўртасидаги маданий ва, айниқса адабий алоқалар узок, ўтмишда бошланган. Икки халқнинг ёзма ва оғзаки ижодиёти бир-бирига яқин. Татар ёзувчиларига Алишер Навоий ижодининг таъсири кучли бўлган. Адиблардан Муҳаммадёр, А. Қандалий, Қ. Носирий, О. Иброҳимов, А. Тўқай ва б. Навоий асарларини ғоят қизиқиб ўрганганлар. 19-а. охири ва 20-а. бошларида икки халқнинг адабий ва маданий алоқалари ривожида татар матбуотининг роли катта бўлди, татар тилидаги газ. ва журналилар Туркистонда кенг тарқалди. Ҳ. Ҳ. Ниёзий, Сўфизода, Мирмуҳсин Шермуҳамедов, Абдулла Қодирий ва б. ўзбек адиблари татар матбуоти ва адабиётидан баҳраманд бўлдилар. А. Тўқай, О. Иброҳимов, Ф. Амирхон, Муса Жалил ва б. татар ёзувчиларининг назмий ва насрий асарлари ўзбек тилига, Абдулла Қодирий, Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Зулфия, Асқад Мухтор, Эътибор Охунова ва б. нинг асарлари татар тилига таржима қилинган. Меъморлиги ва тасвирий санъати. Татаристон ҳудудида неолит даврига мансуб куш ва ҳайвонларнинг ҳайкалчалари, нақшин гулдор сопол идишлар, жез даврига оид безак буюм ва идишлар топилган. Волга бўйи булғорларининг Сувара, Биляр, Булғор ва б. шаҳарларида мудофаа иншоотлари, тўғри бурчакли турар жойларнинг қолдиқлари, иморатларнинг вайроналари (10—13-а. лар) сақланиб қолган. Олтин Ўрда хонлиги хукмдорлиги даврида (13-а. ўрталари) ғишт ва тошдан Ўрта Осиё меъморлиги услубига яқин бўлган расмлар, рангдор керамика, нақшли ўймакорлик билан безатилган қалъа, сарой, ҳаммом, мақбаралар қурилган. Қозон хонлиги Россия томонидан босиб олингач, рус меъморлигининг таъсири кучайди (Қозон Кремли, 16-а.). 18-а. да қисман барокко услуби ёйилди, 19-а. да рус классицизмининг таъсири сезилди (Козон унти, 1825—30). 20-а. бошларида қоришиқ меъморлик раем бўлди, ёғоч уйлар кўпроқ қурилди. Амалий безак санъати турларидан заргарлик, зардўзлик, патсиз гилам тўқиш, чармдўзлик, тош ва ёғоч ўймакорлиги ривожланди.

20-а. нинг 20й. ларидан Татаристон меъморлиги умумиттифоқ йўналишидан борди. Эски шахарлар (Қозон, Бугульма, Чистополь ва б.) қайта курилди, янги шаҳарлар (Нижнекамск, Набережние Челни ва б.) барпо этилди. Жамоат биноларидан Қозондаги Матбуот уйи (1933—37, меъмор С. Пэн), Муса Жалил номидаги опера ва балет театри (1933 — 56, меъмор Н. Скворцов ва И. Гайнутдинов), Қозон ш. даги стадион (1960, меъмор П. Саначин ва б.), консерваториянинг концерт зали (1967, меъмор М. Агишев ва б.), цирк (1967, меъмор Г. Пичуев) қурилди.

19-а. да рангтасвир ва графика санъати (Л. Крюков, В. Турин) ривожлана бошлади. 1895 й. Қозонда очилган рассомлик мактабида П. Беньков, Н. Фешин ва б. даре берди. 20-а. бошларида М. Галеев, Г. Гумаров каби дастлабки график безакчилар вояга етди. 20-а. нинг 20—30й. ларида рассомлар (рангтасвирчи, ҳайкалтарош ва фафик Б. И. Урманче, ҳайкалтарош С. Охун, график Ф. Тоҳиров) ижод қила бошлади. 60—90й. ларда И. Рафиқов, Г. Раҳмонқулов, Л. Фаттоҳов, Х. Ёқубов, Н. Одилов, Р. Нигматуллина, В. Маликов, 3. Гимаев, К. Нафиков каби рассомлар, И. Колмогорцева, И. Язинин каби графиклар ижоди машҳур бўлди.

Мусиқаси. Татаристон профессионал мусиқаси халқ оғзаки ижоди анъаналари асосида вужудга келган. Мусиқий фольклорда қўшиқчилик асосий ўрин тутади: узун куй (лирик ашулалар), қисқа куй (ҳазил ва ўйин қўшиқлари), такмак (лапар), муножот (диний қўшиқлар), байт (эпик термалар) ва б.

Ҳоз. халқ қўшикларининг аксарияти гармон ёки баян жўрлигида ижро этилади. Чолғу асбоблари: қурай (най тури), чангқўбиз, мандолина, домра, гусли ва б. 1920й. лардан Г. Камол номидаги мусикали театр Т. миллий мусика маданиятининг марказларидан бирига айланди.

Театр мусиқаси, оммавий қўшиқ жанрлари ривожига С. Сайдашев катта ҳисса қўшган. «Сония», «Ишчи» каби дастлабки татар опералари шу театрда қўйилди. 20й. лардан мусиқа техникумлари, радиомарказ, опера студияси очилди; 1937 й. А. Тўқай номидаги филармония, ашула ва рақс ансамбли, Халқ ижоди уйи, 1939 й. Т. опера ва балет театри ташкил этилди. Опера жанрини Н. Жиганов, X . Валиуллин, М. Музафаров, Ж. Файзи, балетни Ф. Яруллин ва б., мусиқий комедияни Ж. Файзи ривожлантирдилар. А. Аббосов, З. Байрашева, А. Измайлова, Г. Кайбицкая, М. Булатова, Ф. Насриддинова, М. Раҳмонқулова, З. Хизматуллина, В. Шарипова каби хонандалар, Х. Фазлуллин, Ж. Садрижиганов каби дирижёрлар, М. Нигмедзянов, 3. Сайдашева, Ж. Файзи каби мусиқашунослар машҳур. Мусиқа кадрлари Қозон педагогика интининг мусика фтида, консерватория ва унинг ҳузуридаги махсус мактабда, мусиқа мактабларида тайёрланади.

Театри. Халқ ўйинлари ва томошалари Татаристон театр санъатининг илк манбалари бўлди. Миллий театр 19-а. охири — 20-а. бошларида шакллана бошлади, дастлабки ҳаваскор театр труппалари вужудга келди. 1906 й. Қозонда татар тилидаги биринчи театр томошалари кўрсатилди. 1920 й. турли театр жамоалари асосида «Биринчи намунали татар давлат труппаси» (1939 й. дан Г. Камол номидаги Татаристон академик театри) тузилди. 20—30й. ларда татар театри тез суръатлар билан ривожланди. Кетма-кет театрлар: «Сабанчи» (1920), «Эшчи» (1932), Кучма театр (1933), Г. Камол номидаги театрнинг қишлоқ филиали, Мензели қишлоқ театри (1935) ташкил этилди. Уларнинг саҳнасида маҳаллий драматурглардан К. Тинчуриннинг «Америкалик», «Елкансиз қайиқ», «Кандра дарёсида», Ф. Бурнашнинг «Кекса Камол», Т. Иззатнинг «Учқунлар», «Оқимлар», шунингдек, У. Шекспир, Ф. Шиллер, П. Бомарше, Н. Гоголь пьесалари қўйилди. 50— 60й. ларда реж. ларнинг янги авлоди (М. Салимжонов, П. Исанбет, Р. Тумашев, М. Мустафин) театр соҳасида иш бошлади. Бошка халкларнинг, шу жумладан, Ўзбекистоннинг театр жамоалари билан ижодий алоқалар кенгайди, гастроль сафарлари уюштирилди: Г. Камол номидаги Татаристон академик драма театри Тошкентга бир неча бор келиб, ўз спектаклларини намойиш этди. Қозонда ёш томошабинлар театри, Татаристон драма ва комедия театри, қўғирчоқ театри, Татаристон сайёр драма театри ишлайди. Театр санъатининг таникли арбоблари: Х. Г. Абжалилов, Ф. Халитов, Ш. Биктимиров, В. Павлова, Г. Шамуков ва б.

Loading...