ТАТАРЛАР

ТАТАРЛАР — халқ, Татаристоннинг асосий аҳолиси (1765 минг киши, 1990й. лар ўрталари). РФнинг Бошқирдистон, Мари Республикаси, Мордовия, Удмуртистон, Чувашистон республикалари, Нижний Новгород, Киров, Пенза ва б. вилоятларида ҳам яшайди. Шунингдек, туркий тилда сўзлашувчи Сибирь (сибирь Татарлар лари), Крим (қрим татарлари) ва б. қавмларни ҳам Татарлар деб аташади. Умумий сони — 6,71 млн. киши. РФдаги умумий сони (қрим Татарлар идан ташқари) 5,52 млн. киши (1990й. лар ўрталари). Татар тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Деҳқончилик, чорвачилик ва хунармандчилик билан шуғулланади.

Биринчи марта «Татарлар» этноними 6 — 9-а. ларда Байкал кўлининг жан. шарқий соҳилларида яшовчи кўчманчи мўғул қабилалари орасида учраган. Мўғуллар истилоси даври (13-а.)да «Татарлар» номи Европага маълум бўлган. Туркий тилли қабилаларнинг Урал ёни ва Волга бўйига кириб бориши мил. 3 — 4-а. ларга тўғри келиб, гуншар ва б. қабилаларнинг Шарқий Европага истилоси даври билан боғлиқ. Татарлар угорфин халклари билан аралашиб кетган. 5 — 7-а. ларда туркий кабилалар Турк хоқонлиги босқини муносабати билан Ғарбий Сибирь, Волга бўйи ва Урал ёни минтақаларига кайта кириб келишган. 7 — 8-а. ларда Азов бўйидан Волга бўйига булғорлар келиб, туркийлар ва маҳаллий угорфинлар билан бирга ВолгаКама Булғорияси давлатини тузганлар. 15 — 16-а. лардаги давлатлар (Қозон, Астрахон, Крим, Сибирь ва б. хонликлар) даврида Татарларнинг алоҳида гуруҳлари — Ўрта Волга бўйи ва Урал ёни (Козон Татарлари, мишарлар), Астрахон Т. и, Сибирь Татарлари, Крим Татарлари ва б. Т. шакллана бошлаган (яна қ. Татаристон).

Loading...