ТАТЕВИ — кечпишар хўраки узум нави. Арманистон узумчилик, виночилик ва мевачилик, и. т. интида Эчкиэмар ва Паркент навларини чатиштириб чиқарилган (С. А. Погосян, Э. Л. Мартиросян). Тупи кучли усади. Барглари ўртача, тўгарак, беш бўлмали.
Гули икки жинсли. Узум боши йирик, цилиндрсимон, тиғиз ёки ўртача тиғиз. Ғужуми жуда йирик, юмалоқ, пушти, усти мум/убор билан қопланган. Пўсти қалин. Эти гўштдор, серсув. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3380° бўлганда 158 — 162 кунда пишади. Новдалари яхши етилади. Совуққа чидами паст. Ҳосилдорлиги 165—195 ц/га.