ТАТЕВОСЯН Оганес Карапетович (1889.1.3, Ереван — 1974.3.7, Москва) — манзарачи рассом, Ўзбекистон халқ рассоми (1945). Москва рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик билим юртида таълим олган (1911 — 17). 1917 — 66 йларда Ўзбекистонда, 1966 й. дан Москвадаяшаган. Манзараустасибўлган Татевосян асарларида Ўзбекистон табиатини, унинг меҳнаткаш халқини, Шаркни — қад. Самарканд ва Бухорони ўзига хос тарзда тасвирлади: «Эски Самарканд» туркуми («Пешин. Кўча манзараси», 1915; «Регистон майдони туш пайтида», 1916; «Тунда чойхона», 1916; «Шердор Мадраса олдида», 1917 ва б.), «Сайил» (1918), «Боғ йўли» (1928), «Қовун бозори» (1929), «Каттақўрғон сув омбори курилишида» (1940), «Бахрр» (1961), «Баҳор. Тошкентнинг чеккаси» (1961), «Бахрр ташвишлари» (1962) ва б. Плакатлар, натюрмортлар («Лолалар», «Атиргуллар», 1947; «Мевалар», 1950 ва б.) яратган. Асарлари республика ва хорижий мамлакатлар музейлари ва тўпламларида сакланади.